“Moliya olami” интерактив таълим платформаси Марказий банк томонидан VISA тўлов ташкилоти билан ҳамкорликда ишга туширилди.
“Moliya olami”- бу аҳоли учун интерактив “edutainment” форматидаги онлайн ўқув таълим лойиҳаси.
Платформа ўқув тематик модулларининг 4 та босқичидан ўтишни назарда тутади:
- «Bilimlar mamlakati» - карталар ва банклар ҳақида асосий билимлар
- «Chiqimlar mamlakati» - маблағларни оқилона сарфлаш
- «Omonatlar mamlakati» - жамғармалар ва сармоялар
- «Biznes mamlakati» - бизнес учун маслаҳатлар ва лайфҳаклар
Ҳар бир иштирокчи 4 та босқичдаги модулдан ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган тақдирда виртуал дипломга эга бўлади.
Шу билан бирга, иштирокчилар платформада молиявий саводхонлик бўйича ўқув ресурсларидан ва банк карталарини очиш учун тижорат банкларининг веб-сайтлари ҳаволаларидан фойдаланишлари мумкин.