Молиявий саводхонлик бўйича чемпионатнинг финал босқичи

02.04.2021 14:13:17
525
Молиявий саводхонлик бўйича чемпионатнинг финал босқичи

Молиявий саводхонлик бўйича чемпионатнинг финал иштирокчилари аниқланди

Молиявий саводхонлик бўйича чемпионатга Республика бўйлаб иштирок этган 670 нафар талабалар орасидан энг кучли 6 нафари жорий йил 20 март куни саралаб олинди.

Олдинда чемпионатнинг финал босқичи – молиявий саводхонлик бўйича долзарб мавзулардаги дебат.

Чемпионат қоидаларига кўра иштирокчилар финалда иштирок этиш учун икки гуруҳга бўлиндилар:

"Money Guards" гуруҳи аъзолари:

  • Шодиёр Хайитов (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети)
  • Мухаммадазиз Муқимов (Тошкент молия институти)
  • Шахмардан Тоянбаев (Ўзбекистон Миллий университети)

"FinLeaders" гуруҳи аъзолари:

  • Дауранбек Абдиганиев (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети)
  • Шоҳрух Маҳмудов (Ўзбекистон Миллий университети)
  • Шаҳбоз Обидов (Тошкент молия институти)

Дебат мавзулари:

  1. Молиявий таълим мактаб дастурига киритилиши лозим.
  2. Молиявий фирибгарлик жиноят тури учун жиноий жавобгарликни кучайтириб жазони оғирлаштиришгина, бундай фирибгарлик турлари камайишига олиб келади.
  3. Криптовалюта бозори мамлакатда ривожлантирилиши лозим.
  4. Фуқароларнинг банкларга бўлган ишончини оширишнинг ягона йўли бу молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонун ҳужжатидадир.
  5. Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш учун аҳолининг молиявий саводхонликни ошириш зарур.

Чемпионатнинг финал босқичи 9 апрель куни соат 11:00 да Марказий банкда бўлиб ўтади.

Иштирокчилар диққатига! Юқоридаги мавзуларда умумий нуқтаи назар ва аргументларни келтиришга тайёрланиш зарур (мавзу доирасида презентация ва қўшимча материалларни тайёрлаш мумкин). Дебат “Молиявий саводхонлик бўйича чемпионат”ни ўтказиш Қоидаларига асосан ўтказилади.

Энг кучлилар ғалаба қозонсин!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X