Чемпионат қизиқарли ва ҳаяжонга бой мусобақа бўлди! Финалга чиққан икки жамоа «Money Guards» ва «FinLeaders» молиявий саводхонлик бўйича дебатда уч босқичда куч синашди.
Дебат давомида қандай мавзулар ёритилди?
- Криптовалюта бозори мамлакатда ривожлантирилиши лозим;
- Фуқароларнинг банкларга бўлган ишончини оширишнинг ягона йўли бу молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонун ҳужжатидадир;
- Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш учун аҳолининг молиявий саводхонлик даражасинини ошириш зарур.
Чемпионат финали натижаларига кўра:
1-ўринни «Money Guards» жамоаси иштирокчилари эгаллади:
- Шодиёр Хайитов (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети)
- Мухаммадазиз Муқимов (Тошкент молия институти)
- Шахмардан Тоянбаев (Ўзбекистон Миллий университети)
2-ўринни «FinLeaders» жамоаси иштирокчилари эгаллади:
- Дауранбек Абдиганиев (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети))
- Шаҳбоз Обидов (Тошкент молия институти)
Талабалар қизиқарли тақдимотлар билан чиқиш қилди ва мавзу доирасида ўз позицияси бўйича баҳс олиб бориб, фикр ва мулоҳазаларини ҳимоя қилди.
Интерактив форматдаги дебат иштирокчиларга нафақат биринчи ўрин учун рақобатлашишга, балки Марказий Банк раҳбарларидан муҳим ва долзарб маълумотларни олиш учун имкон яратди!
Ғолибларни табриклаймиз!