"Молиявий саводхонлик бўйича чемпионат" ғолибларини табриклаймиз!

13.04.2021 12:40:48
427
"Молиявий саводхонлик бўйича чемпионат" ғолибларини табриклаймиз!

Чемпионат қизиқарли ва ҳаяжонга бой мусобақа бўлди! Финалга чиққан икки жамоа «Money Guards» ва «FinLeaders» молиявий саводхонлик бўйича дебатда уч босқичда куч синашди.

Дебат давомида қандай мавзулар ёритилди?

  1. Криптовалюта бозори мамлакатда ривожлантирилиши лозим;
  2. Фуқароларнинг банкларга бўлган ишончини оширишнинг ягона йўли бу молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонун ҳужжатидадир;
  3. Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш учун аҳолининг молиявий саводхонлик даражасинини ошириш зарур.

Чемпионат финали натижаларига кўра:

1-ўринни «Money Guards» жамоаси иштирокчилари эгаллади:

  • Шодиёр Хайитов (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети)
  • Мухаммадазиз Муқимов (Тошкент молия институти)
  • Шахмардан Тоянбаев (Ўзбекистон Миллий университети)

2-ўринни «FinLeaders» жамоаси иштирокчилари эгаллади:

  • Дауранбек Абдиганиев (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети))
  • Шаҳбоз Обидов (Тошкент молия институти)

Талабалар қизиқарли тақдимотлар билан чиқиш қилди ва мавзу доирасида ўз позицияси бўйича баҳс олиб бориб, фикр ва мулоҳазаларини ҳимоя қилди.

Интерактив форматдаги дебат иштирокчиларга нафақат биринчи ўрин учун рақобатлашишга, балки Марказий Банк раҳбарларидан муҳим ва долзарб маълумотларни олиш учун имкон яратди!

Ғолибларни табриклаймиз!


Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X