Чакана савдо компаниялари учун “Биргаликда рақамли молиявий саводхонликни оширамиз” тренинги

05.05.2021 16:51:28
2044
Чакана савдо компаниялари учун “Биргаликда рақамли молиявий саводхонликни оширамиз” тренинги

Жорий йил 4 май куни Марказий банк томонидан “OSON”, “CLICK”, “Payme” компаниялари, шунингдек “Humo” тўлов тизими билан биргаликда “Korzinka”, “Makro”, “Redtag”, “Indenim” чакана савдо компаниялари ходимлари учун рақамли молиявий саводхонлик бўйича ўқув-амалий тренинг ўтказилди.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад – контактсиз тўловларнинг ишлаш тамойиллари тўғрисида батафсил маълумот бериш орқали ходимлар молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида молиявий маданиятни шакллантиришдан иборат.

Тренинг жараёнида тўлов ташкилотлари экспертлари томонидан бизнес-қарорларнинг функционал имкониятлари ҳамда рақамли молиявий маҳсулот ва хизматлар моҳияти батафсил ёритиб берилди. Тўлов жараёнидаги хатоликлар ва мижозга пулларини қайтариш тартибига алоҳида эътибор қаратилди ва бевосита контактсиз тўловларни амалга оширишда мижозларнинг молиявий хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Тадбир интерактив шаклда олиб борилди – иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда рақамли молиявий технологияларни янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Қуйида тренинг маърузачиларининг тақдимотлари келтирилган:

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Жиззах вилояти

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Жиззах вилояти

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Тошкент вилояти

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Тошкент вилояти



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X