Марказий банк ва 17 нафар тижорат банклари томонидан жорий йил апрель-май ойларида ўтказилган мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган илк таълим лойиҳаси доирасида бутун республика бўйича 130 дан ортиқ мактаблар қамраб олинди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш механизми Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланмадаги молиявий таълим элементларини 6 та ўқув фанлари таркибига киритишдан иборат бўлди.
Лойиҳа якунига кўра, “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови бўйича ғолиб деб топилган ўқитувчилар ва умумтаълим мактабларига фахрий дипломлар, қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.
Математика, инглиз тили ҳамда иқтисодий билим асослари каби фанлар доирасида олиб борилган молиявий саводхонлик дарслари ушбу танловда энг яхши ишлар сифатида эътироф этилди.
Барчага иштирокингиз учун ташаккур!
Finlit.uz билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг!