Эндиликда «finlit.uz» мобил қурилмангизда!

04.08.2021 09:58:49
613
Эндиликда «finlit.uz» мобил қурилмангизда!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий саводхонлик бўйича мобил иловани
Android ва iOS тизимлари фойдаланувчилари учун ишга туширди

Мобил илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий саводхонлик бўйича finlit.uz расмий сайтига қўшимча бўлиб, ахборот-таълим веб-сайтининг барча маълумотлар ва интерактив хизматларини ўзида акс этади

Қизиқарли мақолалар, кўп бериладиган саволларга жавоблар, ўқув видео материаллари, қизиқарли лойиҳалар, интерактив хизматлар, глоссарий, фото галерея ва янада кўпроқ маълумотлар энди мобил қурилмангизда мавжуд

«finlit.uz» мобил иловаси ёрдамида фойдаланувчилар қулай интерфейсда қуйидаги кўплаб имкониятларга эга бўладилар:

  • кредитлаш, омонатлар, бюджетни юритиш, молия бозори ва бошқа кўплаб мавзулардаги қизиқарли ўқув материаллари билан танишиш;
  • кредит ва депозит калькуляторлари ёрдамида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • молиявий саводхонлик веб-сайтидаги янгиликлар ҳақида автоматик равишда хабарномалар олиш;
  • finlit.uz веб-сайтида жойлаштирилган барча ахборот базасидан маълумотларни излаш;
  • сўров ва анкета сўровномаларидан ўтиш ва ҳоказо

Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, «finlit.uz» иловаси созламаларида қулай бўлган тил – рус ёки ўзбек (кирилл ва лотин) тилларини танлаш имконияти мавжуд

Android учун иловани юклаб олинг

iOS учун иловани юклаб олинг

#молиявийсаводхонлик

@finlituzb билан молиявий саводхонлигингизни биргаликда оширинг

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Ноиқтисодий йўналишдаги ОТМ талабаларининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳасида ўқитилган волонтёрларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Ноиқтисодий йўналишдаги ОТМ талабаларининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳасида ўқитилган волонтёрларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Молиявий саводхонлик бўйича интерактив платформа ишга туширилди

Молиявий саводхонлик бўйича интерактив платформа ишга туширилди

Марказий банк ва IT-парк ўртасидаги ҳамкорлик рақамли молиявий саводхонлик соҳасида амалга оширилади

Марказий банк ва IT-парк ўртасидаги ҳамкорлик рақамли молиявий саводхонлик соҳасида амалга оширилади



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X