Марказий банк “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

08.10.2021 15:57:22
853
Марказий банк “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади
Марказий банк “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

Сиз ёшингиз 7 ва 25 ёш орасидами? Сиз видео суратга олишни ёқтирасиз ва ишларингиз максимал даражада ҳамма учун фойдали бўлишини хоҳлайсизми? Сиз пул йиғишни биласизми ва банк омонатлари тўғрисида барчасини биласизми?

Марказий банкнинг ёшлар ўртасида “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида ўтказилаётган видеороликлар танловида иштирок этинг. Айнан нима сабабдан ушбу инвестицион восита энг хавфсиз ва даромадли эканлигининг барчага етказинг!

Танлов иккита ёш категорияси бўйича ўтказилади:

  • 1 категория – 7-14 ёш
  • 2 категория – 15-25 ёш

Демак, ғолиб бўлиш учун:

“Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида 1 дақиқагача бўлган жорий йил 26 октябрга қадар информатив видеоролик суратга олиш  ушбу ҳавола  орқали танловда иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олиш ҳамда тўлдириш Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юбориш (электрон почта мавзусида “WSD видеороликлар танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт)

Finlit.uz ижтимоий саҳифаларида анонсларни кузатиб бориш зарур

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:

  • 1 ўрин – смартфон
  • 2 ўрин – smart соат
  • 3 ўрин – Марказий банкнинг кумуш тангаси

“Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танлови Қоидалари

Сиздан қизиқарли ижодий ишларни кутиб қоламиз! Имкониятингизни қўлдан бой берманг

Finlit.uz билан Молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X