Лойиҳа таърифи: ушбу лойиҳа мактабларда бир ой давомида машғулотлар ўтказишга, жумладан, 5-11-синфлар ўқув фанлари доирасида молиявий саводхонлик компонентларини интеграциялашга қаратилган
Лойиҳанинг мақсади: умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ўқув жараёнида молиявий саводхонлик бўйича муайян билим ва кўникмаларни шакллантириш Лойиҳада ҳудудий жойлашувидан қатъий назар умумтаълим мактабларининг 5-11-синфлари ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин.
Лойиҳа доирасида "Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги" ўқув дастуридан синфлар ва фанлар кесимида фойдаланиш назарда тутилган- Ўқув машғулотлари доирасида молиявий саводхонлик мавзуларини ўқув фанлари негизида ёритиш
- Тест, дебат, интерфаол ўйинлар, баҳс-мунозаралар ўтказиш
- Математика
- Информатика
- Инглиз тили
- Меҳнат
- Иқтисодий билим асослари
- Тадбиркорлик асослари
Лойиҳа ўқув дастури молиявий саводхонлик компонентларининг ўқув фанларига интеграциялашувини жадвал шаклида тасвирлайди. Жадвалда ҳар бир синф бўйича молиявий саводхонликни фанларга киритишнинг мавзулари ва форматлари баён этилган
Ўқув материалларидан фойдаланиш, интерфаол ўйинлар ўтказиш, тест, дебат, баҳс-мунозаралар дастурни қўллашда батафсил баён этилган Кредит ва депозит калкулятори ахборот-таълим ресурси Finlit.uz веб-сайтининг "Интерактив хизматлар" бўлимида жойлаштирилган