Сиз ўз пулларингизни жамғариб борасизми? Ёки даромадингизнинг 5-10%ини жамғаришга кўника олмаяпсизми?
Унда Марказий банкнинг пулларни жамғариш бўйича челленжида иштирок этинг! Бу челленжда сиз пулни тежаш кўникмаларига эга бўласиз ва ўзингизда молиявий одатларни шакллантирасиз!
Танлов шартлари оддий, бунинг учун сиз:
- Ҳавола (https://forms.gle/iFEFS9RxazdjnU6H6) орқали рўйхатдан ўтишингиз керак
- Ҳар куни тежаган пулларингиз тўғрисида телеграм ёки Инстаграмдаги @finlitteam - га ҳисобот (нимадан қанча тежаб қолганингиз ҳақида) юборишингиз зарур. Шунингдек, агар хоҳласангиз тежалган пулни исталган банкнинг омонатига қўйишингиз ҳам мумкин
- Бир ойдан кейин - челленж якунланган пайтда, иштирокчиларнинг молиявий интизоми натижаларига кўра, ғолиблар аниқланади
Кераксиз харажатларингизни камайтиринг, банк омонатида жамғарма ҳосил қилинг ва Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритинг!