Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

02.12.2021 09:10:55
520
Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

Жорий йилнинг 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Марказий банк томонидан “Микрокредитбанк” АТБнинг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 50 нафар ҳудудий банк агентлари учун молиявий саводхонлик бўйича ўқув тренинглари ўтказилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади аҳолининг банк хизматлари ва молиявий хавфсизлик масалаларида билим, кўникма ва масъулиятли хулқ-атворини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган банк агент-тренерларини тайёрлашдан иборат.

Тадбир давомида Марказий банк мутахассислари томонидан масъулиятли кредит олиш, банк омонатларидан фойдаланган ҳолда жамғармани шакллантириш, шунингдек, молиявий хавфсизлик (жумладан, рақамли молиявий хавфсизлик), молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари, тўлов тизими ва замонавий молиявий технологиялар бўйича асосий тушунчалар ёритилди.

Белгиланган вазифаларга мувофиқ, тренинг иштирокчилари томонидан мазкур лойиҳа қамрови мамлакат бўйича барча вилоятлардаги яна 500 дан ортиқ банк агент-тренерларини тайёрлаш орқали кенгайтирилиб, натижада маҳаллаларда 100 мингдан ортиқ аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича таълим тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Презетация №1

Презетация №2

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банк маҳсулотларига оид кўрсатмалар

Банк маҳсулотларига оид кўрсатмалар

Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида банк агент-тренерларини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди

Марказий банк меҳнат мигрантлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди

Марказий банк меҳнат мигрантлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X