Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Марказий банк томонидан “Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” номли таълим лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўқитувчилар учун онлайн тренинг ўтказилди

Марказий банк томонидан “Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” номли таълим лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўқитувчилар учун онлайн тренинг ўтказилди

6 Апр 2022 11:49
799
 Марказий банк томонидан “Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” номли таълим лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўқитувчилар учун онлайн тренинг ўтказилди
Таълим лойиҳасининг мақсади таълим муассасалари ўқитувчиларининг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини оширишдан иборат. Ушбу лойиҳа Марказий банк ва 29 та тижорат банклари томонидан республика бўйлаб ўтказикади ҳамда 300 дан ортиқ таълим муассасаларини қамраб олади

Жорий йилнинг 28 мартида Марказий банк томонидан лойиҳани амалга ошириш тартиби ва шартлари, жумладан, Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган услубий дастурда  баён этилган молиявий таълим қисмларини жорий этиш механизми бўйича онлайн тренинг ўтказилди. Тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан 150 дан ортиқ ўқитувчилар иштирок этди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” номли таълим лойиҳасини ўтказиш жорий йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар режалаштирилган. Ўтказилган тадбирлар натижаларига кўра, ўқитувчилар “Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2022) доирасида "Нима учун банкларда пул сақлаш хавфсиз ва фойдали" мавзусида тайёрланган энг яхши дарс ишланмаси танловида қатнашишлари мумкин

Танлов ишларини баҳолаш жараёни Марказий банк ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Хусусан, Марказий банк томонидан Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги 25 та мактаб қамраб олинади

Танлов қоидалари

#GlobalMoneyWeek2022 #GMW2022 #GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney #LearnSaveEarn

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Global Money Week 2025 Тошкентда!

Global Money Week 2025 Тошкентда!

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X