Ўзбекистонда 12-15 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади
Ҳурматли ўқувчи ва талабалар!
Жамғарма, масъулиятли қарз олиш, молиявий хавфсизлик, суғурта ва рақамли молиявий хизматлар ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайсизми? Марказий банкнинг кенг кўламли таълим лойиҳасида иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг!
«Global Money Week 2022» доирасида Марказий банк томонидан тижорат банклари, суғурта ва тўлов ташкилотлари билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Тадбирда пул билан тўғри муносабатлар ҳақида энг сўнгги билим ва кўникмаларга эга бўласиз
Юқори малакали мутахассислар сиз учун сўзга чиқиб, молия оламидаги долзарб йўналишлар ҳақида гапириб беришади.
Маҳорат дарслари ҳар бир вилоятнинг “Ёшлар марказ”ларида ўтказилади
Маҳорат дарслари жадвали:
▫️ 12 апрель – Андижон, Навоий, Жиззах шаҳарлари
▫️ 13 апрель – Фарғона, Урганч, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари
▫️ 14 апрель – Наманган, Гулистон, Қарши ва Нукус шаҳарлари
▫️ 15 апрель – Нурафшан, Термиз ва Тошкент шаҳарлари
Ҳудудингиздаги ёшлар марказларининг манзилларини топинг (
https://telegra.ph/dsdsd-04-04)
#GlobalMoneyWeek2022 #GMW2022 #GMWBuildYourFuture #GMWBeSmartAboutMoney #LearnSaveEarn
@finlituzb
Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:
Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси
Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023
Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023