“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

13.06.2022 11:28:24
303
“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” ўқув лойиҳаси доирасида “Нима учун банкларда пулларни сақлаш хавфсиз ва фойдали” мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси танлови ўтказилди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ҳамда 5-11 синф ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини оширишдир.

Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолаш жараёнида қуйидаги мезонлар инобатга олинди: ўқув фанларига молиявий саводхонликнинг таркибий қисимларини жорий этиш даражаси, дарсни ўтказишга ижодий ёндашув, ўқувчиларнинг фаол ижодий ёндашишлари учун интерфаол формат, шунингдек қўшимча материаллардан фойдаланиш.

“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс ишланмаси” танлови ғолиблари:

  • 1-ўрин: Дилфуза Избаева – Президент мактаби, Фарғона шаҳри.
  • 2- ўрин: Дилфуза Наимова –16-мактаб, Бухоро шаҳри.
  • 3- ўрин: Мумтоза Каримова – 5-мактаб, Андижон шаҳри.

Ушбу таълим лойиҳаси 21 та тижорат банклари томонидан ҳам амалга оширилган бўлиб, Республика бўйича 220 дан ортиқ умумтаълим мактабларида танловлар ўтказилди.

Ғолибларни табриклаймиз! Ғолибларни тақдирлаш санаси бўйича маълумот ҳар бир иштирокчига шахсан эълон қилинади.

Танловда иштирок этганингиз учун барчага миннатдорчилик билдирамиз!

Finlit.uz билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Global Money Week” (Global Money Week 2022) тадбири доирасида ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

“Мактабларда молиявий саводхонлик ойлиги” таълим лойиҳаси ўз ниҳоясига етди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Молиявий саводхонлик бўйича Олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X