“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Тошкент вилояти

07.10.2022 10:08:57
282
“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Тошкент вилояти

Молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва жамғариш маданиятини шакллантириш мақсадида Марказий банк Тошкент вилоятида аёллар учун икки кунлик ўқув тренинглар ташкил этди. 

Ўқув тадбирлари давомида Марказий банк мутахассислари томонидан банк омонатлари орқали маблағларни жамғариш имкониятлари, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, аҳоли учун давлат томонидан яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Паркент, Бўстонлиқ туманларида ўтказилган тренинглар орқали 160 дан ортиқ аёллар шахсий молиявий маблағларини бошқариш, кредит ташкилотлари билан муносабат ўрнатиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширишди.

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X