Энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилари учун танлов

05.04.2023 14:12:26
1032
Энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилари учун танлов

Марказий банк “Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилари учун танлов эълон қилади

Танлов ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг молиявий ва рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

Танлов иши жорий йилнинг 30 апрелига қадар ўтказилган дарс ишланмаси видеоролиги ( 20 дақиқагача) ва методик ишланмаси шаклида қабул қилинади.

Танловнинг ўқув фанлари чекланмаган. Молиявий саводхонлик бўйича дарслар 5-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиши мумкин

Танлов ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

  • ўқув фанлари негизида молиявий саводхонлик компоненти жорий этилганлик даражаси;
  • ; дарсни ўтказишга ижодий ёндашув (молиявий саводхонликнинг бир нечта мавзуларини бирлаштириш – молиявий хавфсизлик, жамғарма маданияти, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий режалаштириш);
  • дарсларни ўтказишда интерактив элементларни “edutainment” форматида киритиш;
  • Finlit.uz молиявий саводхонлик бўйича Марказий банк ўқув материалларидан фойдаланиш.

Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 энг яхши дарс танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6 почта манзилига), ҳудудий Бош бошқармалари (https://cbu.uz/oz/about/central-office/regional/) орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига тақдим этилиши сўралади.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:

  • 1 ўрин – моноблок
  • 2 ўрин – ноутбук
  • 3 ўрин – смартфон

“Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ўқитувчилар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X