Лойиҳа ҳақида

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида молиявий саводхонлик даражасини оширишга қаратиладиган эътибор ошиб бормоқда. Бу ўз навбатида, иқтисодий тарраққиётининг энг муҳим омили ҳисобланган фуқароларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

“Finlit.uz” ахборот-таълим ресурси - бу молия ва иқтисодиёт соҳасидаги асосий билимларни ўқитиш учун мўлжалланган веб-сайт. Ресурснинг асосисй мақсади молиявий саводхонликни ошириш ва фуқароларнинг молиявий хулқ-атворларини шакллантиришдир.

Ҳар бир фойдаланувчи ўзини қизиқтирган мавзу бўйича тегишли маълумотларни топиши мумкин. Маълумотлар турли шаклларда тақдим этилади: мақолалар, видеолар, экспертлар фикри, тез-тез бериладиган саволларга жавоблар ва инфографика. Бундан ташқари, ушбу ресурс депозит ва кредит калкуляторлари, сўровномалар ва анкеталар каби интерактив хизматларни ҳам тақдим этади.

Веб-сайт материаллари иқтисодиёт ҳақида ҳар хил билим даражасига ва турли молиявий имкониятларга эга бўлган мақсадли гуруҳларга мўлжалланган. Бунда, содда тилда иқтисодий тушунчалар, механизмлар, молиявий маҳсулотлар ва хизматлар тушунтирилади, мисоллар келтирилади ва молиявий қарорларни қабул қилишда муҳим жиҳатлар қайд этилади.

Материалларда келтирилган маълумотлар аҳолига тавсия қилинган бўлиб, улар шахснинг молиявий саводхонлигига оид билимларни эгаллашга ва хулқ-атворини шакллантиришга қаратилган. Мақолаларда келтирилган ҳисоб-китоблар мақолаларни нашр этилган вақти учун тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти томонидан амалга оширилмоқда

Молиявий саводхонлик бўйича лойиҳалари finlit uz.jpg



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X