Пул ҳақида болалар билан қандай гаплашиш керак

Охирги янгиланиш:  11.Фев.2021 11:42 AM
4049
Пул ҳақида болалар билан қандай гаплашиш керак
23

Ўзбекистонда аксарият ота-оналар, айниқса болалар ҳақида гап кетганда, молиявий саводхонликнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига етарлича эътибор бермайдилар. Фарзандини пулга бўлган муносабатини нотўғри шаклланишидан қўрққан ота-оналар, уларнинг молия тўғрисидаги билимларини минимал даражага тушириб иккита мутлоқ фарқли тушунча: “Ғамхўрлик” ва” “молиявий саводхонлик”ни адаштираётганликларини сезмайдилар.

Дарҳақиқат, болалар мактабга боришлари, математика, физика, тарих каби фанларидан билим олишлари ва дунёни ўрганишлари керак, бироқ у ерда ҳаётий муҳим дарслардан бири ҳисобланган “пул билан тўғри муомала қилиш” кераклиги ўргатилмайди. Ахир ота-оналар болаларини маълумотли тарбиялашга ҳаракат қилиб, уларни реал ҳаётга молиявий мустақилликнинг асосий воситаси бўлмиш - молиявий саводхонликка оид билимларни бермасдан туриб тайёрламоқда.

Болаларни келажакда молиявий мустақил бўлишлари учун уларга ёшликларидан пул билан қандай тўғри муомалада бўлиш кераклигини ўргатиш лозим. Болаларни 4-5 ёшлигидан бошлаб улар билан молиявий саводхонлик тўғрисида гаплашиш мумкин ва зарур. Сабаб, бу ёшда болаларда ўзларини ўраб турган барча нарсалар ҳақида жуда кўп саволлар пайдо бўлади.

1. Болага пул нима ва у қаердан олинишини тушунтириб бериш керак

Эрта ёшдан бошлаб болалар пул нарса харид қилиш учун кераклигини тушиниб етишади. image001Бироқ улар пулларни қаердан олинишини ва улар қандай қилиб ота-оналарининг чўнтакларида пайдо бўлишини билишмайди. Пулнинг миқдори чексиз эмаслиги ва пулга эга бўлиш учун одам ишлаши кераклиги ҳақида болага тушунча бериш керкак.

Болага қадимда одамлар пул ва пул тушунчаси пайдо бўлишдан аввал қандай қилиб савдо-сотиқ ишларини амалга оширганликларини ҳикоя қилиб берса бўлади. Уларга бартер (товар алмашинуви) нима эканлигини тушунтиринг. Масалан, олдинлари бир нечта тухумни нонга алмаштириш мумкин бўлган. Бироқ, вақт ўтиши билан айрим сабабларга кўра товарлар алмашуви қийинлашди:

  • Ҳамма нарсани ҳам, вазни сабабли осонгина кўтариб юриб бўлмасди;
  • Баъзи маҳсулотларнинг сифати вақт ўтиши билан ёмонлашган.

2. Болани оила бюджети билан таништириш керак

Болаларда тез-тез бирор нарсани сотиб олиш истаги пайдо бўлади. Шу сабаб, болани эрта ёшдан бошлаб, у кўп нарсани тушуна оладиган даражага етганда, сиз унга оилавий бюджет ҳақида гапиришни бошлашингиз зарур.

Бу ерда сиз коммунал хизматлари, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳоказолар учун қилинадиган мажбурий харажатлари ҳақида гапиришингиз мумкин. Буни мевалар ёки ўйинчоқ қисмлари мисолида амалга оширсангиз бўлади. Ота-оналар ўз харажатларини даромадларига қараб пухта режалаштиришларини ва улар ҳар доим ҳам у ёки бу нарсани, жуда қаттиқ хоҳлаган тақдирларида ҳам харид қила олмасликлари ҳақида гапириб бериш керак.

0022

Оила бюджетини режалаштириш пайтида ота-оналар болага қилинадиган харажатлар, яъни: ўйинчоқ машина ёки Лего ўйинчоқлар тўпламини харид қилишни ҳам инобатга олишини тушунтириш керак. Шундай қилиб, кейинги сафар ойлик харажатлар режалаштирилганлиги ва ортиқча харид бюджет миқдоридан ошиб кетишига олиб келгани сабабли ота-оналар болага бу ой янги ўйинчоқ олиб бераолмасликларини тушунтиришганларида бола буни анча мунча тушунадиган бўлади.

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, агар боланинг бирор нарса сотиб олиш учун қилган ҳар бир талабига сиз асабий муносабат билдирсангиз, бунақа нарсалар жуда ҳам қимматли, унга олиб беришнинг имкони йўқлиги ҳақида доимий равишда гапирсангиз бундай вазиятда болада пул доимо етишмаслиги ва у энг катта қийматга эга эканлиги ҳақидаги фикр шаклланади. Қачонки болалар ўзларига нимадур харид қилишни исташганида уларга пул ҳақида гапиринг.

3. Пулни оқилона сарфлашни ўргатиш

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар билан ота-оналар қўлбола касса билан "дўкон" ўйинини ўйнашлари мумкин. Махсулотни қўйиб унинг нархини қоғозчага ёзиб қўйсангиз бўлди. Бундан ташқари сиз белгиланган миқдордаги пулни болангизга бериб унга айрим харидларни мустақил амалга ошириш имконини беришингиз мумкин.

Қачонки фарзандларингиз бир оз улғайиб 7 - 14 ёш оралиғида бўлишганда улар пулнинг харид қобилиятини анча аниқроқ тушуна оладилар (қайси махсулотни қандай суммага олиш мумкин). Айнан ўша пайтда сиз турли хил дўконлардаги бир турдаги маҳсулотни ҳар хил нархлардалигини муҳокама қилиб ҳамда нима учун айнан шу маҳсулотни танлаганингизни тушунтириб бериб сиз фарзандингизни иқтисодга ўргатишингиз мумкин.

003

Ушбу босқичдан сўнг, фарзандингиз пулни онгли равишда ишлатишни бошлайди ва сиз уни ёшлик чоғидан бошлаб ойлик ёки узоқроқ муддатга умумий оила бюджети режасини тузишга ўргатишингиз мумкин. Бюджет режаси тузилгандан сўнг, ота-оналар фарзандлари билан уларнинг бюджет режалари бир бирлариникига мос келганликларини муҳокама қилишлари мумкин.

Шунингдек, ота-оналар болаларига қарз мавзусини ҳам ўргатишлари керак, чунки эртами-кечми болангиз дўстларидан қарз олишни ёки қарз беришни хоҳлаши мумкин. Қарзлар яқин одамлар ўртасидаги муносабатларни бузиш хусусиятига ега еканлигини ва кейинчалик дўстлар ўртасидаги яхши алоқаларни сақлаб қолиш учун қандай қилиб улар қарз сўраганда тўғри рад жавобини бериш керак эканлигини ҳам тушунтириш керак.

4. Фарзандингизга пул жамғариш учун мақсадлар қўйишда ёрдам бериш. Орзуинг учун жамғар!

Ҳеч сезганмисиз, айрим одамлар юқори маошга эга бўлмасликларига қарамасдан йирик харидлар: автомобил, квартира ёки қимматли таътил учун пул жамғара оладилар.

Ваҳолангки, бу вақтда яхши иш ҳақига эга одам бутун умри давомида арзийдиган бирор нима учун пулни жамғара олмайди. Бу, иккинчи турдаги одамлар бир кун билан яшаши ва келажак ҳақида умуман ўйламаганлиги туфайли содир бўлади.

Дунёдаги енг муҳим кўникмалардан бири бу мақсадни танлай билиш ва белгиланган режаларни ўзгартирмасдан унга интилишдир. Ота-оналар учун фарзандларига уларнинг ёшлигидан бу кўникмани ўрганишларига ёрдам беришлари муҳим ҳисобланади, чунки айнан шу сабабли болангиз вояга етганида ўз маблағларини тежашни ва тўғри бошқаришни ўрганади.

Мақсадни қўйишни ўргатиш бўйича маслаҳатлар:

  • Бир неча кун ичида фарзандингизга оз миқдордаги пулни бериб боришингиз ва керакли миқдор йиғилганида ўзи хоҳлаган нарсани сотиб олиши учун у билан бирга дўконга боришингиз мумкин.
  • Фарзандингизга кунлик харажати ёки байрамлар орқали совға қилинган пулларнинг маълум бир фоизини тежаб қўйиш маслахатини беринг.
  • Ўзбекистонда ота-оналар фарзандлари учун уларнинг туғилган кунидан бошлаб банк ҳисоб рақамини очишлари ва унга маълум миқдорда маблағ қўшишлари мумкин. Ушбу маблағ ота-она ёки 14 ёшга тўлган фарзанд (бу ёшда ҳисоб рақамдан қисман фойдаланиш ҳуқуқига ега бўлади ) томонидан ишлатиш истаги бўлмагунга қадар жамғариш муддати давомида кўпайиб боради. Бу фарзандингиз учун тежаш моҳиятини англаш ва белгиланган мақсадга еришишда мавжуд пулни кўпайтириш учун ажойиб намунадир.
  • Пулларни сақлаш учун жой ажратиб беринг. Болаларни ёшлигидан пулларни тартибли сақлашга ўргатиш муҳим. Фарзандларингиз бирон нарсага пул тўплашни мақсад қилганларида, уларга пулни сақлашга ёрдам берадиган буюм ас қотади. Анча кичик болалар учун сиз пул соладиган қутини (копилка) сотиб олишингиз мумкин.

5. Молиявий воситалар ҳақида гапириб беринг

Банкнинг молиявий воситалари ҳақидаги боғча ёшиданоқ фарзандингизга тушунчаларни беришни бошлашингиз мумкин. Тўловни банк картаси орқали амалга ошириш вазиятида, фарзандингизга тўловни қандай амалга ошираётганингизни ва пулни нимага сарфлаётганингизни албатта кўрсатинг. Кўпинча болалар ота-оналари ниманидур банк карталари орқали ёки онлайн тарзида сотиб олишаётганларини кўриб, хохлаган нарсани исталган вақтда, хақиқий пулларни сарфламай олиш мумкин деган нотўғри фикр пайдо бўлади.

Буни олдини олиш учун уларга банклар ва банк карталари тизими ҳақида гапириб беринг. Сиз ишлаб топаётган пулингиз автоматик тарзда сизнинг ҳисоб рақамингизга келиб тушушини тушунтиринг.

Банкоматлардан олаётган нақд пулларингиз банк картангиз ҳисоб рақамидан ечиб олинишини ҳам тушунтиришингиз муҳимдир. Бундан ташқари сиз бир ойлик харажатларингизни тўпланишини банк картаси харажатлар маълумотномаси орқали кўрсатишингиз мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги тижорат банклари болалар учун пластик карталарини очиш хизматини таклиф қилмоқда. Аслини олганда, ушбу карталар ота-оналарнинг банк ҳисоб рақамига боғланган қўшимча карталардир. Ўз паспортларига ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга эга балоғат ёшидагилар учун банклар картани мустақил равишда очишни таклиф қилади. Аммо шу билан бирга, ота-оналарнинг ёзма розилиги ҳам талаб қилиниши мумкин.

Боланинг молиявий саводхонлиги учун қадам ташланди!

image007

Ушбу мақолада биз, болага қандай қилиб молия дунёсини тушунишга ёрдамлашиш, унинг эртанги кунига ишонч бериш, аниқ мақсадлар қўйиш ва муваффаққиятга йўлини очиш ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдик. Сизлар бу билмларни амалиётда қўлласангиз бўлди.

Кичик қадамлардан бошланг, ўйинлар орқали барчасини жонлантиринг, фарзандингизни мустақиллигини рағбатлантитиб боринг, бошқалардан фақрли равишда сиз уни нима кўпроқ жалб қилишини биласиз. Юқорида таклиф этилган турли ҳил усулларни синаб кўринг ёки бўлмаса ўзингизнинг ёндашувларингизни ўйлаб топишингиз мумкин. Омад ёр бўлсин!




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X