Мобил молиявий режалаштириш иловалари

Охирги янгиланиш:  04.Авг.2020 4:50 PM
1473
Мобил молиявий режалаштириш иловалари
26

Оила ва шахсий бюджетни режалаштириш учун кўплаб иловалар мавжуд. Баъзи бир иловалар чекни таниб олиш ва автоматик равишда бюджетингизга ўзгартириш киритиш имкониятига эга, бошқалари эса мобил банкинг орқали амалга оширилган операцияларни тан олишади. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида турли ҳил қурилмалардан бир нечта киши умумий бюджетни бошқариши мумкин. 

001

Қуйида келтирилган иловалар сизга пулларингизни осонлик билан бошқаришга, кузатишга ва тежашга ёрдам беради.

Debit & Credit - Молия ҳисоби

14

«Debit & Credit Учет финансов» мобил иловаси бюджетни юритиш бўйича энг яхши воситалардан бири деб тан олинган. Ушбу илова бир вақтнинг ўзида фойдаланиш учун ҳам оддий ҳам замонавий бўлиб, даромад ва харажатларингизни қайд этиб бориш, бир гуруҳга жамланадиган харажат тоифаларини бошқариш, турли валютада пул ўтказмаларини амалга ошириш, қўшма молиявий ҳисобни юритиш, турли хил бюджетларни ўрнатиш ва таҳлилий ҳисоботларни тузиш имконини беради.

Битта битим учун бир нечта тоифаларни белгилаш, битимга фотосурат ва геоёрлиқ қўшиб қўйиш имконияти мавжуд. Шунингдек, банк маълумотномаси билан солиштириш режими ҳам мавжуд. Илованинг хавфсизлик даражаси юқори кўрсаткичларга мос келади.

Ушбу илова iOS платформасида ишлайди ва уни AppStore электрон иловалар дўконидан юклаб олиш мумкин. Илованинг бепул талқинини ишлатаётганда унга иккита ҳисоб қўшиш мумкин.

Домашняя бухгалтерия Lite

010

Домашняя бухгалтерия Lite – бу шахсий ва оилавий маблағларингизни юритиш учун дастурнинг бепул талқини. Домашняя бухгалтерия Lite ёрдамида чекланмаган миқдордаги ҳисоблардаги маблағлар даромадлари ва харажатларини кузатиш жуда осон. Дастур фойдаланиш учун етарли даражада осон ва у фойдаланувчидан бухгалтерия ҳисобига оид билимларни талаб қилмайди.

Домашняя бухгалтерия Lite бир нечта валюталарда маблағлар ҳисобини юритиш имкониятга эга. Дастурга турли номлар остида кириш орқали турли хил фойдаланувчилар бир-биридан мустақил равишда ҳисобларини юрита оладилар. Киритилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун ҳисобларни парол билан ҳимоялаш мумкин.

Ушбу дастур Андроид платформасида ишлайди ва уни Play market электрон иловалар дўконидан юклаб олиш мумкин.

MoneyWiz - Шахсий молия

15

MoneyWiz - бу жуда оддий ва жуда функционал маблағлар менежери бўлиб, у олдинги харажатларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд вазият, келажак режалари ва уларга эришиш самарадорлиги тўғрисида тўлиқ тасаввур бериш имконига эга. Сизнинг барча ҳисобларингиз, бюджетларингиз ва тўловларингиз бир жойда бўлади.

Ушбу иловадан фойдаланиб, оиланинг ҳар бир аъзоси ўз бюджетини бошқа аъзоларники билан мослаштириши ва битта умумий оила бюджетини тузиши мумкин.

MoneyWiz иловаси ҳисоботлар ҳамда эҳтиёжларингизга мослаштириб тузатиш киритиладиган ҳисобот намуналарини тақдим этади. Прогнозлаш функцияси ёрдамида сиз маблағларингиз ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин. Ушбу дастур ҳар қандай смартфон платформасида ишлай олади.

CoinKeeper — бойлик йўлига биринчи қадам

image011

CoinKeeper бюджетни назорат қилиш ва уни режалаштириш учун энг қулай дастурлардан бири бўлиб, мобил телефонлар ва планшетлар учун махсус ишлаб чиқилган. Ушбу иловада турли хил қурилмалар орқали қўшма бюджетни юритиш имкони мавжуд. Даромад ва харажатларни тезликда қўшиш имконини берадиган илова интерфейси дастурнинг ажойиб имконияти бўлиб ҳисобланади.

Фойдаланувчи ойлик бюджетларни ўрнатиши, харажатларни режалаштириши, маблағлар ҳисобини ҳамкорликда юритиши, ҳисобни юритиш учун бир нечта қурилмалардан фойдаланиши, керакли харидлар учун пулни йўналтириши, бошқа валюталарга айирбошлаши ва бошқаларни амалга ошириши мумкин.

CoinKeeper ихтиёрий банк томонидан юборилган СМС-хабарларни автоматик тарзда қабул қилади. Ушбу илова Android платформасида ишлайди ва уни Play market электрон иловалар дўконидан юклаб олиш мумкин.

Иловалар учун муқобил вариантлар

Агар сиз оила бюджетини тузиш ишига энди қадам қўйган бўлсангиз, уй рўзғори бухгалтериясини юритиш учун кучли ва пулли воситаларни ишлатишдан олдин сиз оила бюджетини оддий Microsoft Excel жадвалида юритиб кўринг.Ушбу қарорнинг фойдали томонлари аниқ кўриниб турибди, яъни сиз дастур учун пул харажат қилмайсиз ва сиз ўз кучингизни маблағларни бошқариш соҳасида синаб кўрасиз.

Microsoft Excel дастурида тайёр намуналар мавжуд, бунинг учун қуйидагиларни бажариш керак:

  1. «Файл» менюсига кириш;
  2. «Создать» бўлимини танлаш;
  3. Берилган намуналардан бирини танланг (одатий оила бюджети, оила бюджети, харажатларнинг содда бюджети, шахсий бюджет ва бошқалар);
  4. «Создать» ни босиш;
  5. Танланган намуна бўйича ишлаш.

Молиявий саводхонлик сайтида www.finlit.uz сиз оила бюджетини юритиш бўйича тайёр намуна келтирилган файлни топишингиз ва уни юклаб олишингиз мумкин.

Ойлик шахсий бюджет
Ҳажми: 42.3 KB
Формат: xlsx
Оила бюджети
Ҳажми: 29.4 KB
Формат: xlsx



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Мобил молиявий режалаштириш иловалари

Мобил молиявий режалаштириш иловалари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X