Пулларни соғлом бошқариш бўйича 5 тавсия

Охирги янгиланиш:  31.Окт.2023 11:34 AM
438
Пулларни соғлом бошқариш бўйича 5 тавсия
5

1. Доимий тарзда жамғариб боринг. Ўзингизда пул йиғиш одатини шакллантириш орқали, молиявий стабилликка эришасиз. Натижада, эртанги кунга ишонч ҳам пайдо бўлади. Ҳар ойлигингиздан камида 10 фоиз маблағни жамғариб боринг. Буни доимий тарзда такрорлаш – унинг одат тусига айланишига ёрдам беради. Сақлаб қўйилган пуллар, кутилмаганда пайдо бўлган чиқимларда ҳамиша ёрдам беради.

2. Молиявий ёстиқчангизни шакллантиринг. Бюджет ҳимояси учун молиявий заҳира зарур. Ушбу заҳира 6-12 ойлик харажатларга мос миқдорда шакллантирилади.

Нима учун харажатларга, дейсизми? Чунки кутилмаганда пайдо бўлган вазиятларда бюджетга тушум келиши тиклангунига қадар, одатий ҳаёт тарзингизни давом эттира олишингиз учун оилангиз бир ойда қанча сарфлашини билиш муҳим саналади. Ушбу тегилмас захира пулларни банк депозитларида сақлаган маъқул. Бунда сизнинг жамғармангизга фоизлар ҳисобланади. Сиз эса ўз-ўзидан пулларингизни инфляциядан сақлаб қолган бўласиз. Қолаверса, банк омонатларидаги пуллар фонд томонидан ҳимояланади.

3. Жамғармангизни молиявий ёстиқча ва молиявий мақсадларга ажратинг. Жамғармани шакллантиришда пулларни кутилмаган вазиятлар учун молиявий захира ҳамда керакли техника ёки маҳсулот, яъни молиявий мақсадлар учун тақсимлаш муҳим саналади. Натижада, сиз пул билан ҳал қилинадиган мақсадларингизга етиш билан бирга, иш йўқотиш ёки кутилмаган харажатлар каби турли инқирозларга ҳам тайёр бўлишингиз мумкин.

4. Омонат очинг. Тасаввур қилинг, пулларингиз сизнинг иштирокингизсиз сизга қўшимча даромад олиб келяпти. Энг оддий ва хавфсиз танлов – банк омонатидир. Сиз уйдан чиқмаган холда, онлайн-омонат очишингиз мумкин. Бунинг учун банк картаси, зарур маблағ ва мобил иловага эга бўлиш етарли.

5. Одатларингизни ўзгартиринг. Хонадонингизда илиқликни сақлаган холда, электр энергияси, газ ва сувни тежанг. Масалан, амалиёт шуни кўрсатадики, ақлий тежамкорлик билан иқтисод қилиш, сезиларли суммаларни тежаб қолиши мумкин. Электр ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни ёзиб ва таҳлил қилиб боринг. Шундан кейин уни қайси йўл билан тежаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X