Молиявий мақсадлар нима ва қандай қилиб уларни тўғри белгилаш ҳамда уларга эришиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  03.Авг.2020 3:11 PM
5532
Молиявий мақсадлар нима ва қандай қилиб уларни тўғри белгилаш ҳамда уларга эришиш мумкин?
11

Ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида мақсадлар қўяди ва квартира, машина сотиб олиш, ўзлари учун ёки болалар учун таълим олиш, уй жиҳозларини янгилаш, тўй байрамини ташкил этиш, муносиб кексаликни таъминлашни орзу қилади.

Молиявий мақсад-пул билан эришиш мумкин бўлган ҳар қандай орзудир.

Биринчи ўринда истиқболдаги орзуларингиз хақида батафсил ўйлаб олишингиз керак. Албатта яқинларингиз фикрларини инобатга олган ва устунлик даражаларини белгиган ҳолда – аҳир барча мақсадларга бир вақтнинг ўзида эришиб бўлмайди.

Асосий моливий мақсадлар рўйхати:

  1. Таълим (ўзингиз ёки фарзандларингиз учун)
  2. Катта маиший техника сотиб олиш
  3. Машина
  4. Тўй
  5. Хонадон, уй

Мақсад қўйишда, 4 та саволга жавоб бериш керак:

  • Мен нима истайман?
  • Менда у қачон бўлади?
  • Қанча туради?
  • Бунинг учун менда нима бор?

Молиявий мақсадлар ҳам бир қатор хусусиятларга жавоб бериши керак:

  • нархи ва муддати реалистик бўлиши керак
  • аниқ бўлиши
  • у муҳим бўлиши лозим (қисқа муддатли мақсадлар асосий мақсадларингизга эришишда халақит қилиши керак эмас)
Масалан, сиз 2025-йилгача фарзандингизнинг 4 йиллик университет таълими учун 60 миллион сўм миқдорида пул тўлашни бошлашни режалаштиряпсиз. Бунинг учун сиз харажатларни, мавжуд ресурсларни ва ҳар ойда жамғариб қўйишингиз керак бўлган пулни ҳисоблашингиз керак.

Мақсаднинг келажакдаги нархи

Бизнинг ҳаётимизда инфлясия каби нохуш ҳодиса мавжуд бўлиб, у нафақат кундалик ҳаётимиз харажатларини вақт ўтиши билан ошириши, балки келажакда молиявий мақсадларимиз нархига ҳам таъсир қилиши мумкин. Инфлясия ҳар йили пулга "таъсир кўрсатар" экан, келажакда мақсадингиз нечпулга тушишини билишингиз керак.


Мақсаднинг келажакдаги баҳоси учун формула:

Келажакдаги нархи

=

Ҳозирги нархи * (истеъмол нархлари индекси1 / 100) мақсадгача бўлган йиллар сони


Масалан, жорий инфлясияни ҳисобга олган ҳолда нархи йилига 15 млн. сўм (4 йилга 60 млн. сўм) бўлган тўрт йил давомида бакалавриат ё‘налишида шартнома тўлаш шартли равишда 124,400,000 гача ошади:
Келажакдаги нархи = 60 000 000 * (115,7/100)5 = 124 400 000

Мақсадга эришиш учун ҳар ой нечпул жамғариш кераклигини аниқлашда қуйидаги ҳисоб-китобни амалга оширишингиз лозим:

Мақсад учун ойлик жамғариш

=

Мақсаднинг келажакдаги нархи / мақсадгача бўлган ойлар сони

Бизнинг мисолга мувофиқ ойлик тўловлар қуйидагича бўлади:
124 400 000 сўм / 5 йил (60 ой) = 2 075 000 сўм

Мақсадларни белгилашда яна бир хато даромадни нотўғри баҳолаш ҳисобланади

Мақсадларни ҳозирги вақтда олаётган даромадингизга қараб белгилагингиз лозим. Бу ҳолатда сиз мақсадларингизга эришишни реалистик тарзда баҳолаган бўласиз. Агар келажакда даромадингиз кўпайса, мақсадингизга тезроқ эришасиз.

Молиявий мақсад тузишга оид режа намунаси:

Молиявий мақсад Муддати Нархи Келажакдаги нархи Ойлик жамғариш миқдори
Таълим 5 йил 60 000 000 124 400 000 2 075 000

1 Истеъмол нархлари индекси ҳақида батафсил Давлат статистика қўмитасининг веб-сайтидан маълумот олиш мумкин




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X