Сизнинг бизнесингиз учун энг мос бўлган банкни қандай танлаш мумкин?

Охирги янгиланиш:  17.Июн.2020 9:45 AM
2534
Сизнинг бизнесингиз учун энг мос бўлган банкни қандай танлаш мумкин?
6

Сиз учун энг муносиб банкни танлаш жараёнида қуйидаги мезонларни баҳолашингиз керак:

01uz

Эҳтимол, биз банкдан истаган биринчи нарса унинг ишончлилиги. Ахир, ҳар бир мижоз ўз маблағлари бутунлай хавфсизликда бўлишини истайди. Шунинг учун, аввало, сиз танлаган банк, ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эгалигига ишонч ҳосил қилинг. Лицензиясиз, банк ўз хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.

Бундан ташқари, интернетда, банклар тўғрисида мижозларнинг изохларини кўриб чиқишингиз ёки сиз танламоқчи бўлган банк хизматларидан фойдаланганлиги мумкин бўлган қўшни ёки қариндошларингиздан сўрашингиз мумкин.

02uz

Ҳисоб рақамини очиш ва операциялар бўйича комиссион тўловлар харажатлари ҳар бир банкда сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин ва дастлабки босқичда энг кўп фойда олиш учун, сиз, энг паст нархларга эга бўлган банкни танлашингиз керак - бу пулни тежаш ва уни бизнесни ривожлантириш учун йўналтиришга ёрдам беради.

03uz

Банк хизматларининг сифати муҳим аҳамиятга эга, чунки сифатсиз хизматлар тадбиркорларнинг банкка ортиқча қатнаши учун вақт сарфлашига ва улар фаолиятининг самарадорлиги билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.

Яхши банк - масофадан туриб ҳал қилиниши мумкин бўлган кичик саволлар бўйича мижозни банкка келишига мажбур қилмайдиган банкдир. Бундай ҳолда, ҳисобингизни дистанцион бошқариш, яъни, ҳисоб рақамингиз бўйича операцияларни масофадан туриб ёки "банк-мижоз" технологияси орқали бошқариш имкониятини кўриб чиқишингиз керак.

04uz

Банк танлашда, унинг ўрнашган жойини ҳам ҳисобга олиш керак. Чунки, агар сиз, бирон-бир сабабга кўра банкка тез-тез қатнашингизга тўғри келадиган бўлса, шаҳарнинг бошқа четида жойлашган энг кам хизмат хаққига эга бўлган банкка боришдан кўра, сизга яқин жойлашган банкнинг хизматлари учун бир икки фоизга кўпроқ хизмат ҳақи тўлаш осон ва фойдалироқ бўлиши мумкин.

05uz

Сизнинг бизнесингизга хизмат кўрсатувчи банкни танлашда, бизнесингиз фаолиятини енгиллаштирадиган ва соддалаштирадиган қўшимча имтиёзлар ва имкониятлар бўйича қизиқиб кўринг. Айниқса янги тадбиркорлар учун маслаҳатлар бериш ва актуал маълумотларни тақдим этиш имкониятлари борми ёки йўқми.

Банк, тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар бериши ёки йўқлигини билиб олинг. Агар ҳозирда, банкдан қарз олиш режангиз бўлмаса ҳам, келажакда бизнесингизни кенгайтириш (янги бино қуриш, ускуналар ва технологиялар сотиб олиш, ва ҳоказо) учун қўшимча маблағлар керак бўлиши мумкин. Одатда, сизга хизмат кўрсатаётган банкдан кредит олиш фойдалироқ.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X