- омонат тури (талаб қилиб олгунча, муддатли, жамғарма);
- омонат муддати (мавжуд бўлганда);
- омонатнинг энг кам миқдори;
- фоиз ставкаси;
- қўшимча битим тузмаган ҳолда омонат муддатини узайтириш шартлари;
- омонатни тўлдириш имконияти;
- омонатни тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин қайтариб олиш шартлари;
- омонат бўйича асосий сумма ва фоизли даромадларни тўлаб бериш тартиби;
- омонатга нақд пулларни кирим қилиш қандай ҳужжат билан расмийлаштирилиши;
- омонатга қўйиш мақсадида банк кассасига нақд пулларни топшириш ёки банк ҳисобварағига маблағларни ўтказишдан аввал банк билан депозит шартномасини расмийлаштириш шартлиги;
- банк омонати шартномаси бўйича назарда тутилган банк ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотлар.