Кредит тарихи

Охирги янгиланиш:  17.Июл.2020 6:36 PM
419
Кредит тарихи
12

Кредит тарихи ва кредит бюроси нима?

Кредит тарихи умр давомида бир марта бўлса ҳам банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари ва маиший техника, мебел ва шу каби дўконларнинг кредит хизматларидан фойдаланган ҳар қандай инсонда мавжуд.

Кредит тарихи – бу Сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Кредит маълумотлари алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига асосан кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиб, қуйидагиларни акс эттиради:

37
  • қарздор тўғрисида;
  • жорий ва ёпилган кредитлар, товар кредитлари қиймати, расмийлаштирилган санаси, муддати ва қолдиғи тўғрисида;
  • муддати ўтган қарздорликлар тўғрисида;
  • жорий ва ёпилган кредитга қўйилган гаров мулки ва мулк эгаси тўғрисида;
  • суд жараёнидаги кредитлар тўғрисида;
  • кредит тарихи шаклланган сана ва уни тайёрлаган ташкилот тўғрисида.

Шу билан бир қаторда, кредит тарихи тўғридан-тўғри қарздор тўғрисидаги маълумотлардан ташқари лизинг олувчи, кафил, кафолатчи, гаровга қўювчи ҳамда кредит битими бўйича суғурталовчи сифатида қатнашувчи жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўзида жамлайди.

Шу билан, кредит тарихи пул ва бошқа мулкларни қарзга беришни назарда тутган шартномаларни имзолашда ўз таъсирига эга муҳим омил ҳисобланади.

Кредит маълумотларни йиғиш билан Кредит бюроси шуғулланиб, улар Марказий банк томонидан берилган лицензияга асосан фаолият юритади.38

Кредит бюроси нафақат жисмоний ва юридик шахс бўлган қарздорларнинг маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида балки, ушбу маълумотлар билан алмашиш учун банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари ва айрим дўкон (ритейлер)лар билан ҳамкорлик олиб боради.

Муҳим! Пул маблағлари ва бошқа мулкларни қарзга бериш бўйича шартнома тўғрисидаги маълумот қарздорнинг розилигисиз Кредит бюросига тақдим этилади.

Кредит бюроси, қарздорларнинг молиявий ҳолатини, шунингдек, қарзни қайтара олиш қобилиятини баҳолайди, шунингдек, қарздорларни баҳолаш рейтинги тизимини (скоринг) шакллантиради.

Кредит скоринги - бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни балл бериш орқали баҳолаш тизими. Сизга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.

Скоринг баллини ошириш учун ўз кредит тарихингизни кузатиб боришингиз, қарз юки ҳажмини кўпайтирмасдан, мажбуриятларни ўз вақтида бажариб боришингиз зарур.

Муҳим! Сиз Кредит бюросидан ҳеч қандай сабабларни кўрсатмасдан, йилига фақат бир марта текинга ва исталганча пуллик асосда ўз кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни олиш ҳуқуқига эгасиз.

Шундай қилиб, қандай яхши кредит тарихини шакллантириш мумкин?

  • Мобил телефон ва бошқа қурилмаларга кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ белгиланган тўлов саналарини эслатмага жойлаштиринг;
  • Кредит бўйича амалга оширилган навбатдаги тўловдан сўнг, ҳар сафар банк ходимидан, мобил иловаси ёки веб-сайтдаги шахсий кабинетингиз орқали текшириб боринг.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Кредит тарихи
12

Кредит тарихи

Кредит таъминоти учун гаров нимага керак?
11

Кредит таъминоти учун гаров нимага керак?

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?
10

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X