Банк омонати қандай танланади?

Охирги янгиланиш:  04.Окт.2022 2:43 PM
2027
Банк омонати қандай танланади?
4

Банк омонатлари нафақат пулни тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ҳам ишончли усулидир. Дейлик, сиз банкка маълум миқдордаги пулни топширасиз, банк эса сизга маблағлар сақланган муддати учун фоизлар тўлайди

Бошқача айтганда, сиз пул ишлаб топасиз ва сиз ишлаб топган пуллар сиз учун ишлашни бошлайди

Бугунги кунда сиз банкка бориб (“офлайн” тарзда) ўзингизга омонат ҳисобварағини очишингиз мумкин ёки банк картаси ва банк иловаси ёрдамида (“онлайн” тарзда) банкка омонат қўйиш имкониятига ҳам эгасиз

Онлайн-омонатларнинг фоизлари ҳам оддий омонатлар фоизлари каби ҳисобланади ҳамда пул банк картасига ёки мобил иловадаги электрон ҳамёнга ўтказилади. Фоизларни ҳисоб-китоб қилиш учун Депозит калькуляторидан фойдаланиш лозим

Эслатиб ўтамиз, “онлайн” ёки “офлайн” режимда очилган ҳар қандай омонат фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан омонатнинг валютаси ва миқдоридан қатъий назар тўлиқ қайтарилиши кафолатланади 

Бугунги кунда тижорат банклари омонатлар юзасидан мижозларга ранг-баранг таклифларни тақдим этмоқда. Таклифларни ўрганиш ва омонатларни танлаш жараёнида дастлаб қуйидаги уч жиҳатга эътибор қаратинг:

Фоизлар чегараси

Банкларда 14% дан 24% гача бўлган омонат турлари мавжуд. Табиийки, хизмат юзасидан белгиланган шартлар маълум тафовутларни юзага келтирган. Яъни, бир банкдаги омонатлар турига қараб турли фоизда бўлиши мумкин. Мижозларга бевосита омонат шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш тавсия этилади

Миқдор чегараси

Тижорат банклари омонат очишдаги энг кам пул миқдорини  белгилашда мустақилдирлар. Масалан, “ALOQABANK”да 0 сўм, 1000 сўм, 50 000 сўм, “ANOR BANK” ва “Микрокредитбанк” да  100 000 сўм минимал суммадаги омонат турлари мавжуд бўлса, “АSIA ALLIANCE BANK”да минимал суммаси 5 млн сўм бўлган омонат турига ҳам дуч келиш мумкин

Аксарият банклар бошланғич суммаси 500 000 сўм ва 1 000 000 сўм бўлган омонат турларини таклиф этишади
Муддат чегараси 

Тижорат банкларида фоизлар ва миқдор сингари омонат муддатлари ҳам бир-биридан фарқланиши мумкин. Масалан, “GARANT BANK”, “ASAKABANK”, “IPAK YULI BANK”да 3 ойлик муддатдаги омонатлар мавжуд. Аксарият банклардаги омонат турлари 6-12 ойдаги муддат учун мўлжалланган 

Ёдда тутинг!  Омонат бўйича тўлиқ маълумотларни тижорат банкларининг веб-саҳифасидан ёки мобил иловасидан олишингиз мумкин




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X