Валютага боғлиқ ҳолда жамғармани омонат ёрдамида қандай қилиб кўпайтириш мумкин?

Охирги янгиланиш:  03.Июл.2020 5:46 PM
354
Валютага боғлиқ ҳолда жамғармани омонат ёрдамида қандай қилиб кўпайтириш мумкин?
7

Валютага боғлиқ ҳолда жамғармани омонат ёрдамида қандай қилиб кўпайтириш мумкин?

Келинг миллий ва хорижий валютадаги омонатдан келадиган даромадларнинг фарқини кўрамиз. Валютага қараб йиллик фоиз ставкалар фарқланади. Амалиётда, миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари хорижий валютадаги омонат фоиз ставкаларига нисбатан бир мунча юқорироқ.

44Мисол учун: Айтайлик, Сизда 10 000 000 сўм маблағингиз бор ва Сиз «А-банк»га оддий фоизларда ҳисобланадиган омонат қўйишга қарор қилдингиз, аммо қайси валютада омонатни очишни ўйлаяпсиз.

Тасаввур қилайлик, 2019 йилнинг 13 майида Сиз сўм маблағингизни доллар валютасига айирбошладингиз. Ўша даврда, банкда доллар курси 1 АҚШ доллари = 9 500.54 сўмни ташкил этган, шунда 10 000 000 сўм = 1052.57 АҚШ долларига тенг бўлади. Агар Сиз ушбу маблағингизни 1 йил муддатга АҚШ долларида омонатга қўйсангиз (хорижий валютадаги омонатларнинг ўртача фоизи – йиллик 5%), унда бир йилдан сўнг Сиз 1 105.20 АҚШ долларини оласиз.

Бу ерда фойда қуйидагича бўлади:
1052,57 АҚШ доллари * 5 / 100 = 52,63 АҚШ доллари

43

Агар Сиз банкда миллий валютада омонат очсангиз, унда Сиз қуйидаги миқдордаги суммани қабул қиласиз (омонат бўйича ўртача фоиз ставкалари - 20 %). Демак:

Бу ерда фойда қуйидагича бўлади: 
10 000 000 сўм * 20 / 100 = 2 000 000 сўм

Бу шуни англатадики, омонат муддати сўнгида Сиз 12 000 000 сўм миқдорда пулни қабул қиласиз.

Хўш қайси бири фойдалироқ? Қайси бири кўпроқ - 1105,20 АҚШ долларими ёки 12 000 000 сўм? Бунинг учун АҚШ долларини сўмга айлантирамиз яъни $1105.20*10100 сўм (13.05.2020 ҳолатидаги банк курси - омонат очилгандан бир йилдан сўнг) = 11 162 523 сўм, бу эса миллий валютадаги омонатдан келадиган даромаддан 837 477 сўмга камроқ.

Муҳим!!! Маълумотлар фақатгина таълим мақсадида шакллантирилди. Валюта курслари, омонат шартлари ва фоиз ставкалари ўзгариши мумкин, шунинг учун улар билан омонатни очадиган вақтда эътибор билан танишиб чиқиш керак. Тегишли маълумотлар банк офисларида ва уларнинг расмий веб сайтларида мавжуд.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?
33

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?
22

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?
15

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X