Депозит (омонат)ни қандай очиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  11.Фев.2021 11:38 AM
438
Депозит (омонат)ни қандай очиш мумкин?
10

Банкка омонат қўймоқчимисиз? Унда Сизга қуйидагилар тавсия қилинади...

1. Барча тижорат банклари омонатларини таққослаш
20

Ҳозирги кунда барча тижорат банклари интернет тармоғида ўз расмий веб-сайтларига эга бўлиб, у ерда барча банк хизматлари, шунингдек омонатлар тўғрисида маълумотлар акс эттирилган. Сиз ушбу сайтлардан фойдаланиб, барча банклардаги омонат фоиз ставкалари, уларнинг муддатлари ва шартлари билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин. Бу эса Сизга ўз қимматли вақтингизни банкка бориб кетказишни ўрнига, масофадан туриб омонатлар ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш имконини беради.

2. Қайси валютада омонатни қўйишни аниқлаб олиш

Ҳозирги кунда банклар омонатларга қўйиладиган пул маблағларини ҳам миллий валютада ҳам хорижий валютада (АҚШ доллари, евро) қабул қилишмоқда.

3. Пул маблағларини омонатга қўйишнинг энг қулай йўлини танлаш

Сиз қуйидаги шаклларда омонат очишингиз мумкин:

  • Нақд пул кўринишида.
image004.jpg

Бунда, бевосита банкка боринг ва пулларингизни нақд кўринишда банк кассасига олиб боринг ва улар Сизнинг ҳисоб рақамингизга ўтказилади. Омонат бўйича фоизлар шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда Сизнинг ихтиёрингизга биноан ёки нақд кўринишда ёки ўша банкда очилган банк картангизга нақдсиз кўринишда тўланади. Омонат муддати тугаганда жами пулни нақд кўринишда ёки банк картангизга нақдсиз кўринишда олиш имкони мавжуд.

  • Нақд пулсиз кўринишда - банк картаси орқали.
image005

Бу вазиятда Сиз банкка борасиз ва банк карта ҳисобингиздаги маблағни омонатга қўясиз. Бунда, омонат шартномасида омонатни тўлдириш имкони кўрсатилган бўлса, Сиз масофадан туриб банк картангиздаги пулни мобил иловалардан фойдаланган холда ҳисоб рақамингизга жўнатишингиз мумкин. Омонат бўйича фоизлар шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда банк картангизга ташлаб берилади. Омонат муддати тугаганда жами пул маблағлари банк картага ташлаб берилади.

  • Мобил илова орқали.
image018

Ҳозирги кунда банкларда уларнинг мобил иловалари орқали банк омонатларини очиш имкони мавжуд. Бунда Сиз банкка бормасдан туриб, оферта шартларига рози бўлган ҳолда (онлайн омонат очиш учун банк томонидан таклиф этилган шартлар) масофадан туриб банк омонатини расмийлаштира оласиз ва бу ҳозирги кунда жуда қулайдир. Бунда мобил илова орқали Сиз банк картангиздаги маблағларингизни омонатга йўналтиришингиз ва омонат бўйича фоизларини олишингиз мумкин.

4. Омонатни нақд пул кўринишида жойлаштирмоқчи бўлсангиз, унда Сиз танлаган банкнинг Сизга энг яқин бўлган филиалини танланг
image009
  • Ҳозирги кунда банкларнинг мобил иловалари ва расмий веб сайтлари орқали банк филиалларининг жойлашув манзилларини кўриш мумкин ва бу Сизга уйингиз яқинида жойлашган банк филиалини осонликча аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, Сиз танлаган банкингизнинг операторига қўнғироқ қилиб керакли филиалнинг манзилини аниқлаштиришингиз мумкин.
  • Бундан ташқари қўнғироқ вақтида омонат шартлари бўйича саволларингизга жавоб олиш имконингиз мавжуд.
5. Банкка боришдан аввал шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатларни олишни унутманг

passport

6. Шартномага ва бошқа ҳужжатларга қўл қўйишдан олдин улар билан яхшилаб танишиб чиқинг



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?
33

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?
22

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?
15

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X