Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Охирги янгиланиш:  06.Янв.2022 6:05 PM
39624
Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?
171
Омонат – бу пул маблағларини банкка маълум бир муддатга фоизларга ёки фоизсиз жойлаштириш.

Омонатнинг қандай турлари мавжуд?

Ўзбекистонда омонатларнинг энг кенг тарқалган турлари қуйидагилардир:

  • талаб қилиб олингунча омонатлар. Уларда пул маблағлари учун қатъий бир чекланган муддат мавжуд эмас ва омонатчи исталган вақтда ўз маблағларини олиши мумкин. Амалиётда, талаб қилиб олингунча омонатларнинг фоиз ставкалари бошқа омонат турларининг фоиз ставкаларига қараганда пастроқ ёки бўлмаса фоизсиз бўлади.
  • 01
  • муддатли омонат (маълум бир муддат учун омонатлар - 3, 6, 9 ойлик, йиллик ёки ундан кўп). Бундай ҳолда, омонат суммаси банк ва Сиз ўртангизда тузилган шартномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг қайтарилади. Ҳисобланган фоизлар омонат муддати даврида (ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.) ёки муддат тугагандан сўнг ҳам тўланиши мумкин;
  • жамғарма омонатлар – ушбу омонат турининг ўзига хос томони пул маблағларини маълум мақсад учун (ўқиш, машина, квартира сотиб олиш ва ҳ.к.) тўплаш ва сарфлашдир. Омонат маълум бир муддатга (одатда узоқ муддатга) қўйилади ва уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлади, бу эса ҳамма омонат турларида ҳам мавжуд эмас.

Молиявий актив сифатида омонатнинг афзаллиги нимада?

Муддатли ва жамғарма омонатлар – нафақат тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ишончли усулидир. Сиз банкка маълум миқдордаги пулни топширасиз, банк эса Сизга маблағлар сақланган муддати учун фоизлар тўлайди.

Масалан, агар йиллик 14% инфляция даражаси ҳолатида маблағларингизни йиллик 18% ставкасида банк омонатига қўйсангиз, Сиз ўз пул маблағларингизни нафақат инфляциядан ҳимоялайсиз, балки 4% даромад оласиз. Яна бир муҳим омил - бу омонатларнинг давлат кафолати остида ҳимояланиши.

Эслаб қолинг! Банкнинг лицензияси чақириб олинган тақдирда, давлат томонидан фуқароларнинг банкка қўйган омонатлари уларнинг ҳажми ва валютасидан қатъий назар тўлиқ ҳажмда қайтариб берилиши кафолатланади.

Омонатлар муддати (муддатлилик) нимани англатади?

Омонат муддати – бу омонатчи ва банк ўртасида тузилган шартномада Сизнинг пул маблағларингизни банкда сақлашнинг белгиланган муддати. Омонат муддати тугагандан сўнг, банк пул маблағларни омонатчига қайтариши шарт.

Муҳим!!! Омонатни муддатидан олдин олганда тўланган фоизлар қайтарилади. Ҳар бир банкда омонатларни муддатидан олдин олиш бўйича ўз шартлари мавжуд ва улар банк ва Сизнинг ўртангизда тузилган шартномада кўрсатилади

Омонат бўйича фоизлар нима дегани?

02

Бу банк томонидан Сизнинг маблағларингиз ишлатилганлиги учун тўланадиган пул миқдори. Ҳисоб китобларни соддалаштириш учун йиллик фоиз ставкаси тушунчаси қўлланилади, яъни банк йил давомида омонатчининг пулидан фойдаланганлиги учун унга бериши лозим бўлган фойда. Омонатингизнинг миқдори ва ойдаги кунлар сонига қараб ҳисобланадиган фоизлар ўзгаради.

Фоиз ҳисоблашнинг қайси усули фойдалироқ?

Фоиз ставкаларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Оддий фоиз ставкаси (номинал фоиз ставкаси деб ҳам аталади)

Оддий фоизлар – бу омонат миқдорига асосланган фоизлар.

Мисол учун, Сиз 2 йиллик муддатга йиллик 18% ставкасида оддий фоизларда ҳисоблаш шарти билан 1 млн. сўм миқдорда омонат очдингиз:

  • Бир йилдан сўнг Сизда 1 180 000 сўм пул бўлади
  • Омонат муддати тугаганда жами маблағ 1 360 000 сўмни ташкил этади, яъни фоизлар фақат 1 млн. сўм учун ҳисобланади.
Омонат бўйича фоизлар (даромад) қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
(омонат суммаси / 100%) * фоиз ставкаси * омонат муддати (ойлар сони)/12
01
19

Мураккаб фоиз ставкаси (капитализация)

Фоизларни капитализация қилиш белгиланган даврларда (ойлик, чораклик, йиллик) хисобланган фоизларни омонатнинг асосий суммасига қўшиш демакдир.

Мисол учун, Сиз 2 йиллик муддатга йиллик 18% ставкасида мураккаб фоизларда (йиллик капитализация) ҳисоблаш шарти билан 1 млн. сўм миқдорда омонат очдингиз:

  • Бир йилдан сўнг Сизда 1 180 000 сўм пул бўлади
  • Иккинчи йил тугаши билан Сиз 1 392 400 сўмни оласиз, чунки иккинчи йилда 18% бошланғич 1 млн. сўм учун эмас, балки 1 180 000 сўмга нисбатан қўлланилади.
Омонат бўйича фоизлар (даромад) қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Омонат суммаси * (1+омонат бўйича фоиз ставкаси/100%) Омонат муддати (ойлар сони)/12-омонат миқдори

01
20

Банкнинг расмий веб-сайти ёки мобил иловасидаги Депозит калькуляторидан фойдаланиб, шунингдек банк ходимига мурожат қилиб Сиз омонатнинг миқдори, муддати ва фоизларни ҳисоблаш усулига қараб ундан келадиган тахминий фойдани аниқлашингиз мумкин.

Мухим! Банклар омонат шартномаси муддати тугагунга қадар омонат фоиз ставкасини ва фоизларни ҳисоблаш усулини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

Омонатни ким бошқариши мумкин?

Омонат эгаси. Сиз ўз омонатингизни тасарруф этиш ҳуқуқини шартномада кўрсатилган учинчи шахсга беришингиз мумкин. Бундай ишончнома нотариусда расмийлаштирилади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X