Банклар пулни қаердан олади?

Охирги янгиланиш:  13.Июн.2022 11:47 AM
2337
Банклар пулни қаердан олади?
6

Биз юқорида таъкидлаб ўтган эдикки, банклар иқтисодиётни молиявий ресурслар, яъни пул билан таъминлайди. Масалан, сизга тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун пул зарур. Сиз банкдан кредитга пул олишингиз мумкин. Ёки сиз чет мамлакатга пул ўтказмаларини амалга оширасиз ва сизнинг яқинларингиз бир лаҳзада пулни қабул қилиб олиши мумкин, гарчи пул маблағлари жисмонан уларга етиб боришга улгурмаган бўлсада. Бу шуни англатадики, банкларда мунтазам равишда пул ресурслари мавжуд. Шу ўринда савол туғилади – банклар пулни қаердан олади?

Банклар фоизли ва комиссион даромадлар эвазига фойда олади:

Фоизли даромадлар асосан жисмоний ва юридик шахсларга фоиз остида кредитлар тақдим этиш ҳисобидан шаклланади. Кредит бериш учун маблағ еса ўз маблағлари ёки жалб қилинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

Ўз маблағлари устав капиталидан (тижорат банки ташкил этилаётганда энг камида 100 миллиард сўм миқдорида шакллантириладиган) ва аввалги даврлар тақсимланмаган фойдасидан (масалан, аввалги йиллар соф фойдаси) ташкил топади.

Жалб қилинган маблағлар ўз ичига икки гуруҳ маблағларни олади: депозит маблағлари ва нодепозит маблағлар.

Депозит маблағлари, ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг омонат қўйилмаларидан иборат. Омонат пулларидан банк тегишли қонунчиликка асосан фойдаланади ва бунинг учун омонат эгасига фоиз тўлайди.

Нодепозит жалб қилинган маблағларбу банк кредит сифатида (масалан, Марказий Банк томонидан асосий ставка – 16% остида бериладиган кредитлар, давлат кафолати остида халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган кредитлар ва банклараро кредитлар) ёки ўз қимматли қоғозларини (масалан, давлат облигациялари) сотиш эвазига қабул қиладиган маблағлардир.

Комиссион даромадлар риск даражаси паст даромадар ҳисобланади, чунки банк шунчаки унинг мижозлари амалга оширган операциялар учун комиссия олади. Комиссион даромадларнинг асосий таркиби қуйидагилардан иборат: эквайринг (тўлов операциялари учун комиссион фоизлар), банк карталари бўйича кўрсатилган хизматлар учун комиссия ҳамда тўлов-касса хизмати. Банкларнинг комиссион даромадлари ошишининг асосий омили – бу жисмоний ва юридик шахсларнинг банкинг тизимига дахлдорлигини ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Марказий банк

Марказий банк

Тижорат банклари

Тижорат банклари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X