Олтин қуймалар нима ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  27.Янв.2021 3:01 PM
4685
Олтин қуймалар нима ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?
19

Олтин қуймалар - оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар. Махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

Олтин қуймалар қандай бўлади?

Олтин қуймалар 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланади ва 5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликда бўлади.

gold1

Олтин қуймалар Италиянинг "Certiline Srl." компанияси билан хамкорликда ишлаб чиқилган махсус қадоқларда муомалага чиқарилади.

gold2

Олтин қуйма ва унинг қадоғи бир ҳил серия рақамига эга. Қадоқда 3 турдаги ҳимоя элементлари мавжуд:

gold8

Ҳимоя қадоғини очиш мумкинми?

Агарда сиз олтин қуймасини келажакда сотиш ниятингиз бўлса, ҳимоя қатламини очиш тавсия этилмайди. Олтин қуйма ва унинг қадоғи бир ҳил серия рақамига эга. Қадоқда 3 турдаги ҳимоя элементлари мавжуд - криптопринт (қадоқ очилганда кўринади), ҳимоя мембранаси (ҳимоя очилганда ўз рангини ўзгартиради). Бундан ташқари, ҳар бир олтин қуймаси ўз QR кодига эга (қуйманинг асллигини текшириш учун).

Олтин қуймаларини қаерда сақлаш мақсадга мувофиқ?

Олтин қуймаларининг хавфсиз сақланишини таъминлаш жуда муҳимдир. Чунки, олтин қуймасига жуда кичик миқдорда зарар етса ҳам бу унинг нархини кескин тушириб юбориши мумкин. Масалан, агар қуйма зарарланган бўлса, банк уни сотиб олаётгaнда техник экспертиза ўтказади ва қайта баҳолайди. Олтин қуймалари ҳимояланган қадоқларда сотилади ва уларни бемалол уйда ёки банкда – индивидуал банк ячейкаларини ижарага олган ҳолда сақлаш мумкин (олтин қуймалари учун 125 мм ячейкалар мос келади).

Олтин қуймаларини қаерда сотиб олиш мумкин?

Олтин қуймаларини банкларда сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Олтин қуймаларининг нархи қанча?

Олтин қуймалариннг нархлари бир ҳафта ичида бир неча марта ўзгариши мумкин – жорий нархларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин. Олтин қуйилмаларини нақд пул орқали ёки нақд пулсиз тўлов ёрдамида сотиб олиш имконияти мавжуд.

Олтин қуймаларини қаерда ва кимга сотиш мумкин?

Олтин қуймаларини фақат банкларга сотиш мумкин.

Ўлчовли олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш қиймати, уни топширилган кундаги бир грамм қимматбаҳо металл нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган чегирмадан келиб чиқиб, қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

gold4

бунда:

∑ ― ўлчовли олтин қуймани қайтариб сотиб олиш учун сўмда тўланадиган қиймат;

V ― ўлчовли олтин қуйманинг граммдаги оғирлиги;

PG/UZB ― бир грамм қимматбаҳо металлнинг Марказий банк томонидан сўмда белгиланган нархи;

D ― Марказий банк томонидан белгиланган чегирма миқдори (фоизларда).

Мисол кўриб чиқамиз:

5 граммли олтин қуйманинг 2020 йилнинг 25 декабрида қайтариб сотиб олиш ҳисоб-китоби:

  • Қадоғи бут ҳолат учун (чегирма миқдори – 1%)

Қайтариб сотиб олиш қиймати ═

 gold5

  • Қадоғи бузилган ёки амалдаги техник талабларга мос келмайдиган ҳолат учун (чегирма миқдори – 2%)

Қайтариб сотиб олиш қиймати

gold6

бунда,

  • ўлчовли олтин қуйманинг оғирлиги – 5 грамм;
  • бир грамм олтиннинг нархи ═

gold7 

  • олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи (ЛБМА фиксинги) – 1 875,00 долл./тр.унц.;
  • бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти = 31,1035 грамм;
  • 1 АҚШ доллари учун Марказий банкнинг курси – 10 473,77 сўм.

Агарда ҳимоя қобиғи очилган бўлса ёки олтин қуймага зарар етган ҳолатларда, банк томондан техник экспертиза ўтказилади (20 банк иш куни мобайнида) ва тўлов экспертизадан сўнг амалга оширилади.

Олтин қуймаларини қўлга киритиш ва сотиш тартиби

Ўлчовли олтин қуймаларни сотиб олиш учун жисмоний ёки юридик шахслар банкка мурожаат қилишади ва нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўловни амалга оширишади.

Шу куннинг ўзида харидорга техник хусусиятларни тасдиқловчи сертификат билан бирга муҳрланган олтин қуймаси тақдим этилади. Ҳар бир ўлчовли олтин қуймаси ўз идентификацион серия рақамига эга ва ушбу рақам ҳимоя қадоғида ва сертификатда кўрсатилган бўлади.

Бутун ва зарарланмаган муҳр ва сертификатга эга бўган ўлчовли ёмбиларни сотиш (қайтариб бериш) учун олтин қуйма эгаси яна банкка мурожаат қилиши лозим. Мурожаат кунининг ўзида банк керакли ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Олтин қуймаларни чет элга олиб чиқиш мумкинми?

Жисмоний шахслар олтин қуймаларни сертификати билан бирга чет элга тўсиқларсиз олиб чиқишлари мумкин ва қонунчилик томонидан бегиланган миқдордан ошган ҳолда (ёмбилар қиймати 5 000 АҚШ$ дан ошган ҳолатда) божҳона декларациясини тўлдириш шарт.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Нақд ва нақдсиз пуллар

Нақд ва нақдсиз пуллар

Валюталар

Валюталар

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X