Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Савдо чеклари бўйича кешбэклар

Охирги янгиланиш:  4 Фев 2022 14:38
1946
Савдо чеклари бўйича кешбэклар
4

Давлат Солиқ қўмитасининг хабар беришича, харид қилинган чакана товар ва хизмат чеклари бўйича кешбэкларнинг суммаси жорий йил 14 кун ичида 5 млрд.сўмни ташкил этган.

Маълумки, жорий йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлардан харид қилинган маҳсулот ва хизматлар суммасидан истеъмолчиларга кешбэк қайтариш тизими йўлга қўйилди.

Қуйида ушбу кешбэкларни қандай қилиб олиш бўйича энг долзарб саволларга жавоб тайёрланди.

Кешбэк миқдори қанча?

Харид қилинган товар ва хизматлар суммасидан 1 фоиз миқдорида кешбэк республика бюджети ҳисобидан истеъмолчига қайтарилади.

Кешбэклар барча чеклар учун амал қиладими?

Йўқ. кешбэклар харид чекида QR код ёрдамида чекнинг фискал белгиси туширилган чеклар учун амал қилади.

Чекнинг фискал белгиси – махсус матрицали штрих код (QR код) ёрдамида акс эттирилган ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» Давлат унитар корхонасининг маълумотлар базасида онлайн режимда фискал маълумотлар алмашинуви учун ишлаб чиқилган белги.

Шунингдек, 1-февралдан бошлаб QR кодли чеклар тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловалар, шунингдек, «Маркетплейс»лар орқали масофадан туриб амалга оширилган савдо ва пуллик хизматлар бўйича тақдим этилган электрон чекларга ҳам жорий этилади.

Кешбэк лар исталган турдаги товар ёки хизматлар хариди бўйича бериладими?

Кешбэклар чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлардан харид қилинган товар ва хизматлар бўйича QR кодли чеклар учун қайтарилади.

Автомобил, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўловлар учун, бундан ташқари мобил иловлар орқали амалга оширилган Р2Р ва кредит тўловлари учун кешбэк тизими татбиқ этилмайди.

Кешбэклар қандай тартибда қайтарилади?

QR кодли чеклар суммасининг 1 фоизлик кешбэкларини олиш учун қуйидаги кетма-кетликни амалга оширинг:

1. Солиқ мобил иловасини телефонга юклаб олинг ва рўйхатдан ўтинг;

2. Солиқ мобил иловасига исталган банк картасини қўшинг;

3. Чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлардан онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда QR-кодли чекни талаб этинг;

4. Имкон қадар кассадан узоқлашмаган ҳолда QR-кодли чекни солиқ мобил иловасининг “Кешбэк” бўлимидан чек QR-кодини сканерлаш орқали чекни рўйхатдан ўтказинг.

5. Чеклар ҳолатини назорат қилинг.

Кешбэк суммаси маблағларини сарфласа бўладими?

Солиқ мобил иловаси орқали муваффақиятли рўйхатдан ўтказилган QR-кодли чеклар учун кешбэк ҳисобидан қайтарилган маблағлар ҳар ойнинг охирида истеъмолчининг банк картасига кирим қилинади. Бунда, истеъмолчининг банк картаси солиқ мобил иловасига бириктирилган бўлиши керак.

Банк картасига тушган маблағларни эркин ишлатиш мумкин.

Ушбу тизим ўз натижасини тўлиқ намоён этиши учун кенг жамоатчиликнинг назорати ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Яъни, кешбэк тизимидан фойдаланиш учун энг асосийси сизнинг харидингиз учун QR-кодли чек тақдим этилишидадир. QR-кодли чек эса савдо нуқтасининг онлайн-НКМ ёки виртуал касса техникаси орқали тақдим этилади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X