HumoPay – банк картасидан фойдаланмай тўловларни амалга ошириш

Охирги янгиланиш:  02.Апр.2021 5:05 PM
629
HumoPay – банк картасидан фойдаланмай тўловларни  амалга ошириш
1

Эндиликда дўконларда харидлар учун тўловни амалга оширишга банк картангиз ёнингизда бўлиши шарт эмас, албатта, агар сизда банк мобил иловаси мавжуд ва HumoPay тизими уланган бўлса.

Бундай имкониятга эга бўлиш учун:

  • Смартфонингизда NFC хизмати мавжуд бўлиши лозим (телефон созламаларининг уланиш бўлими орқали текшириб кўриш мумкин);
  • Humo банк картангиз мавжуд бўлиши ва унга СМС хабарнома уланган бўлиши зарур;
  • Мобил иловага банк картангизни киритишингиз учун Humo банк картангиз ва банк мобил иловаси уланган телефон рақами бир хил бўлиши лозим;

Хозирги кунда тижорат банкларининг Apelsin, Joyda, Asaka, Milliy, Ipakyo’li, AAB, Agrobank, QQB Mobile (Quant) мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Юқоридаги ҳолатларнинг барчаси мавжуд бўлгандагина сиз HumoPay тизимини ўз смартфонингизда ўрнатишингиз ва ундан фойдаланишингиз мумкин.

HumoPayни смартфонингизга созлаш кетма-кетлиги банкнинг мобил иловасига қараб фарқ қилсада, уни ўрнатиш тамойиллари бир хил:

  1. Аввало, Humo банк картангизни мобил иловада рўйхатдан ўтказинг
  2. Мобил иловада HumoPay белгисини топинг (бу асосий саҳифада, илова менюсида ёки карталар бўлимида бўлиши мумкин)
  3. HumoPay белгисини босинг ва пинкодни яратинг (бармоқ изидан ҳам фойдаланишингиз мумкин)
  4. HumoPay тизим орқали тўлаш учун Humo банк карталарингиздан бирини тизимга қўшинг.
Савдо нуқталарида тўловларни амалга ошириш учун мобил иловадан HumoPay белгисини босасиз ва Humo савдо терминалига телефонингизни 3 см яқинликда бўлаган масофада олиб келинг.

Табриклаймиз, тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!

HumoPay тизимининг эътиборли жиҳатлари:

  • Тизим орқали тўлов фақат ва Humo савдо терминаллари орқали амалша оширилиши мумкин;
  • Тўловни амалга ошираётган вақтда NFC созламаси ёниқ бўлиши лозим;
  • HumoPay дастури орқали интернет хизматисиз 12 мартагача тўловларни амалга ошириш мумкин.

Банк картангизни унутиб қолдирдингизми? Тўловларни HumoPay ёрдамида муаммосиз амалга оширинг.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банк картаси нима?

Банк картаси нима?

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X