Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

«Tap to Phone» технологияси ўзи нима?

Охирги янгиланиш:  17 Авг 2022 12:33
1144
«Tap to Phone» технологияси ўзи нима?

Finlit.uz молиявий саводхонлигингизни оширади ва оммалашаётган технологиялар ҳақида сизларга маълумот тақдим этади.

Сиз «Tap to Phone» технологияси ҳақида эшитдингизми?

«Tap to Phone» бу – тадбиркорларга смартфондан тўловларни контактсиз қабул қилиш учун POS-терминал (дўконларда одатда сиз кўриб юрган терминаллар) сифатида фойдаланиш орқали банк ҳисобварағига пулларни кирим қилиш имкониятини берадиган технология ҳисобланади.

Ушбу янги технология онлайн касса аппаратлари ва POS-терминалларнинг ўрнини боса олади.

Технологиянинг ишлаш кетма-кетлиги

  • сотувчи иловага харид суммасини киритади;
  • сиз сотувчининг смартфонига карта ёки тўлов гаджетингизни тегизасиз;
  • шу билан тўлов амалга оширилади;
  • сизга электрон (қоғоз) чеки тақдим этилади.
Ушбу технология қанчалик хавфсиз?

Смартфон орқали амалга оширилган контактсиз операциялар йирик тармоқ дўконларидаги оддий POS-терминали орқали амалга ошириладиган операциялар каби ишончлидир.

Тўлов маълумотлари сизнинг картангиз маълумотларини шифрлайдиган ва ҳар бир операциянинг хавфсизлигини таъминлайдиган бир хил ишончли тўлов тармоғи орқали узатилади. Сотувчи картангиз маълумотларига эга бўлмайди.

Контактсиз тўлов имкониятига эга карта/смартфон ҳамёнимизда ёки чўнтагимизда бўлса, тасодифан ундан пул ечилиши мумкинми?

Контактсиз операциялар ҳимояси терминал ва банк карталари ишлаб чиқарувчилари ҳамда тўлов тизимлари томонидан пухта ўйлаб чиқилган. Контактсиз карталардаги фирибгарлик даражаси жуда паст, чунки бундай тўлов усули ёрдамида алдов йўли билан пул ечиб олиш фирибгар учун бир қанча “ноқулайликлар”ни туғдиради.

Агар фирибгарнинг контактсиз тўловларни қабул қилувчи қурилмаси бўлган тақдирда ҳам контактсиз картаси мавжуд бегона шахсни топиши ва унинг ҳамён/чўнтагида жойлашган картасига қурилмани оралиқ масофа 4 см қолгунча яқинлаштириши керак бўлади. Демак, “уддабуронлик” билан қўлга киритилиши мумкин бўлган максимал сумма (50 000 сўм) учун яхшигина ҳаракат талаб этилар экан.

Контактсиз тўлов усулидан фойдаланишнинг афзалликлари нимада?

Тўлов учун замонавий технологиялардан фойдаланиш фойдалидир, чунки бундай технологиялар:

  • хавфсиз – контактсиз тўловда сиз картангиз ёки гаджетингизни бировга бериб юбормайсиз. «Tap to Phone» технологияси ҳам POS- терминали каби юқори даражада ҳимояланган;
  • тез – контактсиз тўлов бир неча сонияда амалга ошади;
  • қулай – нақд пулни санаш, ҳисоблаш ва қайтимини қутишингизга зарурат йўқ, ҳамёнингиз ёнингизда бўлмаса ҳам тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд.

Ўйлаймизки, бу маълумотлар сиз учун фойдали бўлди. Биз сиз учун изланишдамиз.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X