Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  15.Июн.2021 9:22 PM
2460
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
5

Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?

Виртуал карталар ўзи нима ва уларнинг анъанавий банк карталаридан фарқи нимада?

Виртуал карталар – бу тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг электрон карталари бўлиб, айнан интернет орқали харидларни хавфсиз амалга ошириш мақсадида яратилган.

Виртуал карталарнинг анъанавий карталардан ягона фарқи уларни қўл билан ушлаб бўлмаслигида.

Виртуал карталарни қаерда ва қандай очиш мумкин?

Виртуал карталар банк ва тўлов ташкилотларининг онлайн интерфейслари ёрдамида очилади (мобил иловалари, Телеграм-бот). Виртуал карталарни очиш учун сиз идентификациядан ўтган мижоз бўлишингиз (яъни, ўз ҳисоб рақамингизга эга бўлишингиз) ва мобил иловада рўйхатдан ўтишингиз зарур. Виртуал карта очишга ариза қолдирганингиздан сўнг қисқа муддат ичида сизга виртуал карта маълумотлари (карта рақами ва CVC-код) маълум қилинади ва сиз улардан онлайн харидлар амалга оширишда фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Бугунги кунда тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида виртуал VISA карталарини очиш имконияти мавжуд. Бу шуни англатадики, сиз маълум бир харид учун виртуал карта яратишингиз мумкин ва кимдур унинг маълумотларига эга бўлса ҳам, сизнинг асосий картангиздаги маблағлардан фойдалана олмайди.

Виртуал карталарнинг қулайлиги нимада?

  • хавфсизлик – виртуал карталар Интернет орқали тўловларни ишончли ва синалган усулда амалга оширилиш имконини беради;
  • тезлик – виртуал карталар банклар ва тўлов ташкилотларининг онлайн интерфейслари (мобил иловалар ёки Телеграм-бот) орқали қисқа муддатда очилади;

  • қулайлик – виртуал карталарни банкка бормасдан очиш имконияти мавжуд.

Виртуал карталар ёрдамида нималарга тўлов қилиш мумкин ва қандай?

Виртуал карталар орқали сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин:

  • исталган веб-сайтларда онлайн харидлар қилиш;
  • пуллик хизматларга обуна учун тўлов қилиш;
  • пуллик функцияларни харид қилиб мобил иловаларингиз ёки шахсий компьютерингиздаги дастурлар имкониятларини кенгайтириш;
  • банк картаси маълумотларини талаб қилувчи сервисларда рўйхатдан ўтишда виртуал карталардан фойдаланиш;
  • конвертация ва пул ўтказмаларини амалга ошириш.

Виртуал банк карталаридан нақд пул ечиб олиш ва терминаллар орқали харидлар учун тўлов қилиш мумкин эмас.

Виртуал банк карталари қандай шартлар асосида* очилади?


Карта тури Депозит карта
Тўлов тизими VISA
Картанинг амал қилиш муддати 1-3 йил
Валюта АҚШ доллари
Карта очиш учун комиссия тўлови бепул
10 000 сўмгача комиссия тўлови бўлиши мумикн
Ҳисоб рақамидаги минимал/ камайтирилмайдиган қолдиқ
  • чекланмаган
  • 5 АҚШ долларигача камайтирилмайдиган қолдиқ бўлиши мумкин
Интернет орқали товар ва хизматлар учун тўлов қилишда комиссия/b> умумий суммадан 0,5-1%
Кунлик харажатлар лимити**
  • чекланмаган
  • 476 АҚШ доллари (5 000 000 сўм эквивалентида) дан 10 000 АҚШ долларигача лимит ўрнатилиши ҳам мумкин
Ойлик харажатлар лимити**
  • чекланмаган
  • 2 000 АҚШ долларигача (20 000 000 сўм эквивалентида) лимит ўрнатилиши мумкин
3D secure хизматига уланиш бепул
VISA Virtual картаси орқали бошқа халқаро карталарга пул ўтказиш учун комиссия Умумий операция суммасидан 1% (1 доллардан кам бўмаган миқдорда)

*Муҳим! Ушбу жадвал маълумот учун келтирилди. Тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари томонидан виртуал карталарни очиш ҳамда улардан фойдаланиш шартлари мустақил белгиланиши сабабли, бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Шунингдек, ҳар бир тижорат банки ва тўлов ташкилотлари томонидан виртуал банк карталари бўйича турли қўшимча бепул ва пулли хизматлар таклиф қилиниши мумкин ва виртуал карта очишдан олдин батафсил ўрганиб чиқиш тавсия этилади.

**Виртуал карталарда кунлик/ойлик харажатлар учун лимит белгиланган бўлиши мумкин (масалан, Hamkorbank виртуал карталарида кунлик лимит – 10 000 АҚШ доллари, Payme виртуал карталарида эса кунлик лимит 5 000 000 сўм эквивалентида/ойлик лимит 20 000 000 сўмгача). Виртуал карта очишдан аввал тижорат банкларининг расмий сайтларида ушбу маълумотларни ўрганиб чиқиш тавсия этилади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X