Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш учун нималарга эътибор қаратиш мухим!!!

Охирги янгиланиш:  01.Дек.2023 9:56 AM
752
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш учун нималарга эътибор қаратиш мухим!!!
8
Биринчидан, мақсадингизни аниқлаб олинг.

Мақсадингиз нима тадбиркорлик қилишми ёки бирламчи эхтиёжларни қондиришми?

Агар сиз тадбиркорлик қилишни эмас бошқа мақсадни кўзлаган бўлсангиз шу жойнинг ўзида тўхтатинг!!!

Иккинчидан, бизнес режа тузинг.

Бизнес режани банкдан кредит олиш учун эмас, ўзингизни тадбиркорлигингизни ривожлантириш учун бизнес режа тузинг.

Учинчидан, банк билан кредит шартнома имзолашдан олдин тайёрланган кредит шартнома ҳамда ойма ой қайтариш графиги билан танишиб чиқинг.

Кредит қайтариш муддати ва имтиёзли даврлари тўғри шакллантирилганми?

Тўртинчидан, “Маркетплейс” (smart-market.uz) орқали таъминотчи корхона билан шартнома имзолашда маҳсулотнинг ёки хизматнинг сифатли, арзон ва қулайлигига эътибор қаратинг.

Сиз мажбур эмассиз айнан тумандаги ёки шу вилоятдаги битта таъминотчи корхона билан шартнома тузишга сиз эркин ва мустақил равишда исталган таъминотчи корхона билан электрон шартнома тузишга ҳақлисиз.

Бешинчидан, таъминотчи корхона томонидан шартнома шартлари бўйича маҳсулот(хизмат)лар тўлиқ ва сифатли етказиб берилганлигига эътибор беринг.

Агар сизга маҳсулот(хизмат)лар тўлиқ ва сифатли етказиб берилмаган бўлса электрон ҳисоб-фактурани рад этишингиз мумкин. Унутманг ажратилаётган кредит суммасини худдуки ўзингиз ишлаб топгандек хис қилинг.

Кредит бу совға эмас!!!

Ҳар бир босқичда хужжатлар электрон шаклда шакллантирилади шу сабабли электрон калит (ЭРИ)ни бегона шахсларга берманг!!!




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X