Видеороликлар танлови 5 апрелгача давом этади

23.03.2021 19:12:02
400
Видеороликлар танлови 5 апрелгача давом этади

Кўплаб талабларга биноан, “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) доирасида ёшлар учун ўтказилаётган “Ўзингни асра. Пулларингни асра” видеороликлар танлови муддатини узайтирамиз!

Эндиликда сиз молиявий саводхонлик бўйича видеороликингизни жорий йил 5 апрелга қадар юборишингиз мумкин!

Ҳали бу ҳақда эшитмаганлар учун – қуйидаги мавзулардан бирида молиявий саводхонлик бўйича видеоролик яратиш/ суратга олиш/ ўйлаб топиш имконияти мавжуд:

  • “Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш”
  • “Рақамли молиявий хизматлардан хавфсиз фойдаланиш”

Эслатиб ўтамиз, ғолиб бўлиш учун қуйидагиларни бажариш зарур:

  1. Мавзулардан бири бўйича видеоролик суратга олиш (1 дақиқагача)
  2. Ҳавола орқали танловда иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олиш ҳамда тўлдириш
  3. Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юбориш (хат мавзусини “Global Money Week танлови” деб номлаган ҳолда)
  4. uz ижтимоий саҳифаларида анонсларни кузатиб бориш

Энг яхши ижодий иш эгалари Марказий банк томонидан тақдим этиладиган қуйидаги совғаларни қўлга киритадилар:

  • 1-ўрин: электрон китоб
  • 2-ўрин: smart соат
  • 3-ўрин: hard диск

Ёшлар учун “Ўзингни асра. Пулларингни асра” видеороликлар танлови қоидалари

Ёшлар учун “Ўзингни асра. Пулларингни асра” видеороликлар танловида иштирок этиш учун ариза шакли

Саволлар бўйича қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
+998 71 212-73-56

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X