Кўп бериладиган саволлар

Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
64

Омонат маблағларини қариндошларингизга васият қилиб қолдиришингиз мумкин. Бунинг учун васиятингизни нотариус орқали тасдиқлашингиз керак.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
67

Омонат бўйича фоиз кўринишидаги даромад омонатнинг тури ва шартларига қараб тўланади. Агар омонат шартномаси шартларида омонат бўйича фоизларни олдиндан олиш имконияти назарда тутилган бўлса, омонат фоизларини олдиндан олиш мумкин, акс ҳолда фоизлар шартнома бўйича белгиланган тартибда тўланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
51

Агар Сиз омонат маблағларингизни муддатдан олдин ечиб олсангиз, ҳар доим ҳам омонатингиз бўйича ҳисоблаб келинган фойдани сақлаб қололмайсиз. Чунки барча омонат турлари ҳам бундай шартларни назарда тутмайди. Ушбу имкониятни таклиф этувчи омонатлар одатда паст фоизда бўлади. Бундан ташқари, агар шартномада бошқа шарт кўзда тутилмаган бўлса, маблағларни муддатдан олдин ечиб олсангиз тўлмаган ой учун ҳисобланган фоизлар куяди.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
8

Тижорат банкида вояга етмаган бола учун ота ёки онасининг паспорти ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тақдим этиш орқали унинг номига омонат очиш мумкин. Масалан, боланинг туғилган пайтидан бошлаб 16 ёшгача амал қиладиган "Навқирон" омонат турини очиш мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, омонат шартлари банкларда фарқ қилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
2

Ҳар бир банк ҳам бундай имкониятни таклиф қилмайди. Асосан, қайси валютада омонатни очган бўлсангиз уша валютада омонат ҳисобварағини юритасиз.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
2

Онлайн шаклида очилган омонатларга банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталган вақтда қўшимича маблағ киритилиши мумкин. Агар омонат банкка бориб очилган ва шартнома шартларига кўра уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз банкка келиб қўшимча маблағларни киритишингиз мумкин бўлади. Баъзи банклар фақат бошланғич 3-6-ойлар учун бундай имкониятни тақдим этиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
2

Омонатларнинг сони бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталганча онлайн омонатни очиш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X