Текшириб кўринг, омонат учун пул йиғиш ва молиявий қийинчиликларнинг олдини олишда кўмаклашувчи молиявий одатларга эгамисиз?
- Сиз ҳар даромадингиздан бир қисмини ажратиб қўясиз
- Сизда бир нечта "ҳамён"лар бор
- Сиз қандай тежаш кераклигини биласиз
- Сиз исрофгарчиликдан ўзингизни сақлайсиз
- Харид қилиш рўйхатини тузасиз
- Коммунал хизматлар, солиқлар ва жарималарни ўз вақтида тўлайсиз
- Сизда молиявий мақсадлар ва уларга эришиш режаси мавжуд
- Сиз ҳар бир хариддан сўнг сарф-харажатлар ҳисобини юритасиз
- Сиз ойлик ва йиллик бюджетни режалаштирасиз
- Тўловларни ва харажатларни кузатишни осонлаштирадиган мобил иловалардан фойдаланасиз
Агар сиз ҳар даромадингиздан омонатингизни тўлдириб бораётган бўлсангиз, бунинг иккита яхши томони бор. Биринчиси, сиз харажатларни тўғри режалаштирмоқдасиз ва даромадингизни бир қисмини жамғара олаяпсиз. Иккинчиси, омонатингиз ойма-ой ошиб бормоқда.
Сиз молиявий муҳим масалаларда хотира ва вазиятга таянмайсиз. Шу сабабли, пулларингизни кундалик эҳтиёжлар учун банк картасида, форс-мажор ҳолатларида – электрон ҳамёнда, квартира, автомобил ёки дам олиш каби йирик харажатлар учун эса омонат ҳисобварағингизда сақлайсиз.
Кундалик харидлардан пул тежашнинг бир нечта йўлларини биласиз. Масалан, сиз нархни тушириш учун кўп миқдорда маҳсулот сотиб оласиз, супермаркетга эса “оч қорин”га бормайсиз ва сизнинг ўйловсиз харидларни амалга оширишингиз учун дўкон эгалари қўллайдиган барча хийлаларидан хабардорсиз.
Пулни беҳудага сарфлашнинг бир неча йўллари бор: супермаркетларда пакетлар, ўзингиз билан қаҳва сотиб олиш ва бошқалар. Лекин сиз қайси харажатларни қисқартириш мумкинлигини биласиз.
Кераксиз харажатлардан қочишнинг энг осон йўли олдиндан керакли нарсаларни кўриб чиқиш ва уни қоғозга ёки телефонингизга ёзиб қўйишдир.
Жарималар – интизомсизлик учун молиявий жазодир. Лекин бундай жарималардан барча ҳисобларни ўз вақтида тўлаш орқали осонгина сақланиш мумкин. Сиз бу ҳақида биласиз ва тўловларни ўз вақтида амалга оширасиз.
Сиз автомобил ёки квартира учун пул йиғасиз. Шу билан бирга, мақсадга эришиш учун аниқ муддатни белгилагансиз ва жамғарма жадвалига мувофиқ ҳар ойда миқдорни тежаб борасиз. Бундай ёндашув молиявий мақсадингизга эришишингиз учун муваффақият калити ҳисобланади.
Пулларни ақл билан бошқариш қоидаларидан бири молиявий масалаларда бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди. Аҳамиятсиз бўлсада, ҳар бир харажатни ёзиб борасиз. Бу қайси харажатларга йўл қўймаслик мукинлигини таҳлил қилишга ва қолган кунлар учун харажатларни тартибга солишга ёрдамлашади.
Йиллик молиявий режа йирик харажатларни соддалаштиради. Сиз муқаррар харажатларни ва қандай миқдордаги пул ўз эҳтиёжларингизни қондириш учун ортишини биласиз, йирик харажатларни тахмин қиласиз ва улар учун пул йиғишни бошлайсиз.
Бугунги кунда замонавий ўзгаришлар мураккаб молиявий муносабатларни осонлаштиради. Коммунал хизматлар, давлат хизматлари ва кундалик эҳтиёжлар учун тўловларни амалга оширувчи турли иловалар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари cashback (сумманинг маълум бир фоизини электрон ҳамёнга қайтариш – одатда 1-2%) ни таклиф қилади. Иловаларда шахсий/оилавий бюджетларни ҳисобга олиш учун жуда қулай бўлган даромад ва харажатлар мониторинги таъминланган.