Молиявий саломатлик

Охирги янгиланиш:  02.Апр.2021 4:50 PM
860
Молиявий саломатлик
7

Биз жисмонан бетоб бўлган вақтимиз бу ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – иш, оила, хордиқ ва шахсий режаларда ўз аксини топади. Худди шундай, биз молиявий “бетоб” бўлиб қолганимизда ҳам ишонч билан келажакка режалар туза олмаймиз, ҳаётнинг барча қувончларидан баҳраманд бўлолмаймиз ва ўзимизни заиф ҳис этамиз.

Шундай қилиб молиявий саломатлик ўзи нима ва қандай қилиб уни керакли даражада тутиб туриш мумкин?

image001

– Аслини олиб қараганда молиявий саломатлик бу молиявий эҳтиёжларни қондира олиш ҳамда фавқулотда молиявий ҳолатларга тайёрлик даражасини ўлчайли. Масалан, сиз фавқулотда харажатлар юзага келганда ёки доимий ишингизни йўқотган тақдирингизда молиявий эҳтиёжларингизни қанча вақт мобайнида қоплай оласиз, ёки ҳар йили дам олишга бора оласизми?

Қуйида молиявий соғлом ҳаёт тарзининг баъзи компонентлари келтирилган:

  1. Молиявий саломатлиги мустаҳкам инсонлар молиявий барқарорликка эга бўлишади, яъни, улар олдиндан ўз молиявий хавфсизлик ёстиқчасини шакллантириб қўйишган, мунтазам равишда оилавий бюджет юритиб боришади (сайтда ўқишингиз мумкин оилавий бюджет) ҳамда улар ҳар куни ўз пуллари тўғрисида қайғуришларига ҳожат йўқ.
  2. Шу билан бирга улар кредитлари ва бошқа мажбуриятларига масъулият билан ёндашадилар. Ижобий кредит тарихи сизга лозим бўлган вақт қарз маблағларини олиш имконини беради. Бу сизга янги кредит карталарга ва бошқа турдаги қарзларга қулай шартлар ва фоизлар асосида эга бўлишингизга ёрдам беради.
  3. Қарз ҳисобига истеъмолни назорат қилиш жуда муҳим. Янги телевизор, гаджетлар ва бошқа буюмларни кредит асосида олавериш осон. Бироқ, сиз имкониятингиздан ташқари даражада қарзлар олишингиз ҳаёт тарзи инфляцияси белгиси ҳисобланади (даромадингиз ошгани сари молиявий аҳволингиз яхшиланмайди) ва қарзларни тўлашнинг ошиб борувчи спиралига олиб келиши ва бутун даромадингиз қарз қоплашга сарфланиши мумкин.
  4. Инсон ўзида жамғариш одатини шакллартириши муҳим аҳамиятга эга. Бу сизга ўзингизни молиявий ҳимояланган ҳис этишингизга ёрдам беради ва молиявий саломатликка эришишга ундайди. Зеро, сиз ўз даромадингизнинг маълум қисмини доимий равишда жамғариб бораётганингизни ва молиявий хавфсизлик ёстиқчаниз шаклланаётганлигини биласиз.
  5. Молиявий аҳволи барқарор бўлган уй хўжаликлари фавқулотда жамғармалар ҳамда муҳим молиявий мақсадлар учун узоқ муддатли жамғармаларга эга бўлишади. Агар сиз доимий иш жойига эга бўлсангиз фавқулотда ҳолатлар учун жамғармаларингиз харажатларингизни энг камида уч ойдан олти ойгача бўлган ҳажмини қоплай олиши лозим. Ўз-ўзини банд қилувчилар ва вақтинчалик шартнома асосида фаолият юритучилар эса олти ойдан ўн икки ойгача бўлган ҳажмини қопловчи жамғарма шакллантиришлари мақсадга мувофиқ.
  6. Суғурта – бу кутилмаган молиявий ҳолатлар учун заҳира режаси. Яхши суғурта хизматларисиз катта тиббий харажатлар, автомобил тўқнашувлари, ёнғин ва шунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб оилаларни хонавайрон қилган бўлар эди. Суғурта компаниялари одатда соғликни суғурталаш, автомобил, уй-жой ва ҳаёт суғуртаси хизматларини таклиф этишади.

Агарда сиз ўзингизни молиявий ноаниқлик ҳолатларини енгиб ўта оламан ҳамда молиявий мақсадларимга эришиш йўлидаман деб ҳисобласангиз, сиз молиявий соғлом инсонсиз.

Агарда молиявий босим сизни қийин аҳволга солаётган бўлса ва сиз молиявий “иситма”ни ҳис этсангиз, асоратларни тузатишга – кўпроқ пул топиш йўлларини қидиришга шошилманг. Балки бунинг сабаби маблағ етишмаётганлигида эмас, балки юқорида келтириб ўтилан компонентлардан бирида бўлиши мумкин, масалан, нотўғри олиб борилаётган бюджет, режалаштирилмаган қарзлар, суғурта мавжуд эмаслиги ва ҳ.к.

Тўғри олиб бориладиган бюджет, жамғариш одати, қарзларга масъулият билан ёндашиш ва даромадни оширишга, хусусан пассив даромад манбаи шакллантиришга интилиш молиявий саломатлигимизни юқори даражага кўтаришга ёрдам беради.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X