Молиявий захира нима ва у нима учун керак?

Охирги янгиланиш:  11.Июн.2021 4:19 PM
2299
Молиявий захира нима ва у нима учун керак?
10

Молиявий захира-келажакка ишонч.

Оила (шахсий) бюджетини шакллантириб, тўғри сарфлаш ва тежашни, мақсадларни белгилаб, уларга эришиш йўлини аниқлашни ўрганганимизда, бюджет ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгалигини унутмаслигимиз керак. Ҳаётда, бюджетга таъсир қилиб, бизни зарур маблағларсиз қолдириши мумкин бўлган турли хил кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин:

  • табиий офатлар, вирусли касалликлар билан боғлиқ бўлган иш ва даромад манбаини йўқотиш ёки вақтинча тўхтатиши;
  • иш қобилиятини йўқотиш;
  • фавқулодда вазиятлар.

Бюджетни ҳимоя қилиш учун молиявий захира керак. Молиявий заҳира 6-12 ойлик харажатларга тенг миқдорда шакллантирилади. Нима учун харажатлар? Кутилмаган ҳаётий вазиятлар рўй берганида, молиявий қийинчиликлар ўтиб, даромадингиз тикланишига қадар оилангиз одатий ҳаёт тарзида яшаши учун ойига қанча сарфлашини англаш муҳим аҳамиятга эга. Молиявий заҳира "молиявий ёстиқча" деб ҳам юритилади.

"Молиявий ёстиқча" миқдори қандай бўлиши керак?

Ҳар бир оила ёки шахс учун "молиявий ёстиқча" миқдори фарқ қилади. Унинг миқдори камида 3-6 ойлик харажатларга тенг бўлиши керак,

Масалан, бир оила ойига ўртача 2 млн. сўм сарф қилса, молиявий ёстиқча камида 6-12 млн. сўмни ташкил этиши керак.

13

"Молиявий ёстиқча" учун мунтазам равишда қанча пул ажратиб қўйиш зарур?

Аслида захирани шакллантириш унчалик қийин эмас, шунчаки, "ойлик олдингизми – аввал ўзингизга пул ажратинг" тамойилига амал қилишингиз зарур. Оила бюджети хавфсизлигини таъминлаш мақсадида даромадингиз миқдоридан қатъий назар камида унинг 15-20%ини тежашни бошланг.

Масалан, бир оила аъзоси 1 миллион сўм даромад олса, у ҳолда ойига камида 150-200 минг сўм тежалиши керак. Шундай қилиб, "молиявий ёстиқча" беш-етти йил давомида аста-секин шакллантирилади.

"Молиявий ёстиқча" маблағларини қандай сақлаш мумкин?

"Молиявий ёстиқча" маблағларини сақлашнинг муҳим мезони – бу, жамғармаларни иложсиз вазиятларда маблағларни тезда олиш ва керакли миқдорда фойдаланиш имконини берадиган усулда сақлаш зарур. Шу нуқтаи назардан, "Молиявий ёстиқча" маблағларини сақлашнинг қуйидаги турларини кўриб чиқишингиз мумкин:

  1. уйда сақлаш – бу усулнинг афзаллиги пулларни қўл етадиган жойда жойлашганида, яъни уйдан чиқмаган ҳолда даромадингиздан ажратган пулингизни қўшиб қўйишингиз мумкин. Бироқ, кўзда тутилмаган мавжудлигини ҳисобга олишингиз керак: кутилмаган ҳолатлар (ёнғин, сел ва б.), инфляция, бошқа мақсадлар учун пулни сарфлаб юбориш эҳтимоли ва энг муҳими, хавфсизликнинг таъминланмагани. Агар уйда пул сақлашга қарор қилсангиз, темир сандиқ (сейф) сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўринг.
  2. депозит қутичаларида сақлаш – пулларингизни сақлаш хизмати учун ҳақ тўлайдиган банкдаги шахсий темир сандиғингиз (сейфингиз). Ушбу усул ҳар сафар банкка боришни талаб қилади: депозит қутиси тўлдирилганда, сиз банк филиалига ташриф буюришингиз ва захирани нақд пул билан тўлдиришингиз керак.
  3. онлайн депозит – захирани сақлаш учун фойдали танлов, чунки масофадан туриб амалиётларни бажариш мумкин – омонатингизни банкка бориб, нақд пул билан тўлдиришингиз шарт эмас: сиз исталган вақтда банкнинг мобил иловасидан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун телефон (смарт телефон), интернет ва банк картангиз бўлса кифоя.
  4. бир неча усулни диверсификациялаш - захира учун маблағларингизнинг бир қисми уйда сақлашингиз, бир қисмини эса онлайн депозитларда жойлаштиришингиз мумкин. Шундай қилиб,, кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, сизнинг "молиявий ёстиқчангиз" нақд ва нақд пулсиз шаклида бўлади.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X