Пулни тежашда одамларнинг 5 та хатоси

Охирги янгиланиш:  27.Янв.2021 3:04 PM
1226
Пулни тежашда одамларнинг 5 та хатоси
9

Мақсад қилиш инсонларга хос бўлиб, уни келажакнинг лойиҳаси, деб таърифлаш мумкин.

Болалар велосипед  олишни, ёшлар олийгоҳга киришни, ўрта ёшлилар доимий даромад манбаига эга бўлиб, кексайган пайтларида молиявий эркин инсон сифатида ҳаёт кечиришни мақсад қилишлари барчамизга аён. Бу мақсадларга эришиш одамларни ҳар томонлама пулни тежашни бошлашга мажбур қилади. Бир қарашда пулни тежаш унчалик ҳам қийин эмасдек туюлса-да, аксарият одамлар пулни тежаш жараёнида жиддий хатоларга йўл қўядилар, натижада бу уларга ёрдам бериш ўрнига аксинча молиявий аҳволига зарар етказади.

Келинг, одамлар пулни тежашга уринишда энг кўп учрайдиган хатоларни кўриб чиқайлик:

Хато # 5: Харажатларни тўхтатиш

Одамлар пулни тежашда йўл қўядиган энг катта хатоларидан бири бу пул сарфлашни бутунлай тўхтатишдир, чунки бу пулни тежашнинг аниқ усули каби кўринади.Муаммо шундаки, сарф-харажатларни ўйламай тўхтатиш келажакда янада кўпроқ харажатларга олиб келиши мумкин. Сиз аҳамиятсиз нарсаларга пул сарфлашни тўхтатишингиз керак, аммо профилактик текширувлар ва асосий хизматларга пул сарфлашни тўхтатманг. Масалан, агар сиз стоматолог текширувидан пул тежашга қарор қилсангиз, бу келажакда жиддий тиш муаммоларига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, тежаш аслида узоқ муддатли харажатларга айланади.

Ечим: Доимий профилактик текширувлардан ўтишда давом этаётганингизга ишонч ҳосил қилинг ва пайдо бўлаётган асоратларни тезда йўқ қилинг, ҳатто бироз пул сарфласангиз ҳам, олдини олиш мумкин бўлган ва келажакда янада катта харажатларга олиб келиши мумкин бўлган нарсаларга озгина пул тежаш учун омадингизни синаб кўрмаслигингиз керак. Пулни тежашнинг бошқа кўплаб усуллари мавжуд.

Хато # 4: Арзон ва сифатли бўлмаган буюмларни сотиб олиш

Одамлар кўпинча пулни тежашнинг энг яхши усули энг арзон буюмни сотиб олиш деб ўйлашади.Сизга бир умр хизмат қиладиган воситалар учун икки баравар кўп пул тўлаш ўрнига, атига бир-икки мавсум хизмат қиладиган энг арзон буюмларни сотиб олиш, сизга қимматга тушади, чунки арзонроқлари қайта-қайта алмаштирилиши керак.

Ечим: Пулни доимий равишда тежашнинг калити - харид пайтида сифат ва қийматга эътибор беришни ўрганишдир. Бу эса харажатларни амалга оширишда ҳисобга олиш керак бўлган асосий омил.

Хато # 3: Пулни тежашда аниқ мақсаднинг йўқлиги

Одамлар пулни тежашда ўз олдиларига аниқ мақсад қўймайдилар. Оқибатда пулни тежаш жараёни зерикарли бўлиб, бу ҳаракат узоққа чўзилмаслиги ва кутилган натижани бермаслиги мумкин.

Ечим: Шундай экан пулни тежашда аниқ мақсадларни белгиланг, Натижага эришиш учун эса мақсадингиз ҳақида тез – тез ҳаёллар суриб туринг.

Хато # 2: Тежалаётган пулнинг қўл етадиган жойда туриши

Пулни тежашдаги асосий хатолардан яна бири бу, тежалган пулларни қўл етиб бориши мумкин бўлган жойда сақланиши.  Бунда кундалик ҳаётда турли моддий етишмовчиликларга дуч келган пайтда, ҳаттоки улар аҳамиятсиз нарсалар туфайли юзага келган бўлса ҳам, одамлар энг биринчи навбатда ўзлари жамғариб бораётган тежалган пуллардан ишлатишни бошлашади. Оқибатда моддий мақсадга эришиш учун қилинган ҳаракат йўққа чиқади.

Ечим: Имкон қадар тежалаётган пулларингизни кўзингиз тушиши ва қўлингиз етиши мумкин бўлган жойдан йироқроқ қўйинг. Бунда энг яхши таклифлардан бири сифатида банк омонатларини кўрсатиш мумкин.

Хато # 1: Катта ўзгаришларга эҳтиёж йўқлигига ишониш

Пулни тежашни ўйлашдан кўра, уни тежашни ўрганиш яхшироқ.

Кўп одамлар ўзларининг хатти-ҳаракатлари ва амалларида кескин ўзгаришлар қилмасдан пулни тежашни ўрганаман деб ўйлашади. Натижада харажатларни қисқартириш ва пулни тежаш режаси ҳеч қачон узоқ муддатли устувор вазифага айланмайди, бу охир-оқибат улар пулни ўзлари хоҳлаган тарзда тежай олмаслигига олиб келади.

Ечим: Сиз пулни тежаш усулларини ўрганиш учун аввало ҳаёт тарзингизда кескин ўзгаришларни амалга оширишингиз керак. Яъни даромадингизнинг маълум қисмини доим жамғариб боринг, одатга айланган аҳамиятсиз истакларингиздан ва харидлардан воз кечинг, шу билан бирга ўзингизда бошлаган ўзгаришларда қатъий туришда иродали бўлинг.

Сиз пулни тежашга имкон берувчи  ўзгаришларни амалга ошириб, келажакдаги барча молиявий эҳтиёжларингизни қондириш учун етарли маблағни тежашингиз мумкин.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X