Уй-рўзғор маҳсулотлари харидини тўғри амалга ошириш бўйича 10 тавсия

Охирги янгиланиш:  02.Апр.2021 4:50 PM
840
Уй-рўзғор маҳсулотлари харидини тўғри амалга ошириш бўйича  10 тавсия
2

Дўконга боришдан аввал

  1. Бир ҳафталик меню тузинг
  2. Қачон ва нима тайёрлашни аниқ билсангиз, айнан қайси маҳсулотлар харид қилишингиз керак эканлигини, қайсилари эса музлатгичда бор эканлигини аниқлашингиз анча осон бўлади. Режалаштиришга бироз вақт ва куч сарфлаш сизни ўйловсиз харидлар қилишдан сақлаб қолади ҳамда кечга нима овқат қилиш ҳақида бош қотиришдан бир ҳафтага озод қилади.

  3. Зарур маҳсулотлар рўйхатини тузинг
  4. Сизнинг хотирангиз мукаммал бўлган тақдирда ҳам, бу мавзуда унга ишониш тавсия этилмайди. Сотиб олиш керак бўлган маҳсулотларни қоғозга ёки мобил телефонингизга ёзиб олинг.

  5. Дўконга боришдан аввал тамадди қилиб олинг
  6. Қорни оч бўлган одамни турли озиқ-овқат маҳсулотлари “ўзига мафтун” қилиши жуда осон, у ўз саватчасини жадаллик билан тўлдириб боради. Ҳаттоки олимларнинг бу бўйича ҳисоб-китоблари бор: агар дўконга боришдан аввал тановул қилмасак, қорнимиз тўқ пайтга нисбатан ўртача 64% га кўпроқ пул сарфлар эканмиз.  

    Дўконда

  7. Фақат аниқ расталар бўйлаб юринг
  8. Агар сизга нон маҳсулотлари, сабзавотлар ёки гўшт зарур бўлса, тўғри нон маҳсулотлари, сабзавотлар ҳамда гўшт расталарига боринг. Дўкон бўйлаб шошмасдан сайр қилиш сизни рўйхатда бўлмаган маҳсулотларни сотиб олишга ундайди.

  9. Энг пастки ва энг юқори жавонларда турган маҳсулотларга эътибор беринг
  10. Жавонларда кўз даражасида бўлган жойлар энг қиммат маҳсулотлар учун ажратилади. Шу сабабли, қулайроқ нархдаги маҳсулотларни топиш учун пастроққа қараш тавсия этилади.

  11. Ёрлиқларни ўқинг
  12. Маҳсулот сотиб олаётганда яроқлилик муддати, ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш талаблари ва албатта таркибига эътибор қаратинг. Шу орқали сиз яроқлилик муддати тугаган маҳсулот харид қилмайсиз, оилавий бюджетни тежаб қоласиз ва соғлигингиз тўғрисида қайғурган бўласиз.

  13. Маълум товарларга эълон қилинган акция талабларини текшириб кўринг
  14. Сариқ рангдаги нарх ёрлиқли маҳсулотлар сиз учун жозибадор бўлса, ушбу маҳсулотни танлаш жараёнига эътиборлироқ бўлинг. Биринчидан, товарнинг яроқлилик муддатини текшириб кўринг. Иккинчидан, акция шартларини текшириб кўринг. Балки акция ушбу маҳсулотдан фақат уч дона харид қилганда амал қилиши мумкин.

  15. 1 кг учун товар нархини ҳисобланг
  16. Баъзи дўкондарда маҳсулот ёрлиқларида 100 гр товар учун нарх ёзилиши мумкин. Тўғри ҳисоб-китоб учун 1 кг товар нархини ҳисоблаш зарур. Айнан шу сумма товарнинг реал нархи тўғрисида аниқроқ маълумотга эга бўлишингизга ва мавжуд бир нечта вариантлар орасидан энг яхшисини танлашингизга ёрдам беради.

  17. Иккинчи, учинчи қаторда жойлашган товарларни танланг
  18. Дейлик, сиз бир хафталик творог сотиб олмоқчисиз. Дўконда эса фақат яроқлилик муддати икки кундан сўнг тугайдиган твороглар бор. Иккинчи, учинчи қаторда жойлаштирилган творогларга қаранг. Сотувчилар нисбатан янги маҳсулотларни орқароққа жойлаштиришади ва бу мантиқан тўғри: шундай қилиб харидорлар биринчи яроқлилик муддати яқин орада тугайдиган маҳсулотларни сотиб олишади.

  19. Касса ёнидаги режалаштирилмаган харидлардан эҳтиёт бўлинг
  20. Касса атрофи режалаштирилмаган харидлар учун хавфли ҳудуд ҳисобланади. Навбатда туришдек ёқимсиз жараён ўзингизни ширинликлар билан сийлашга яхши сабаб бўлиши мумкин ва бунинг учун касса ёнида ширинликлар билан тўла стендлар жойлашган.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X