Агар жавобингиз ҳа бўлса, унда сиз ушбу мақолани диққат билан ўқиб чиқишингиз керак.
Вазият: Ўн ёшли Саид виртуал ўйинларга қизиқади ва у ихтисослашган онлайн-дўкон орқали виртуал товарлар (масалан, қаҳрамонлар учун қуроллар) сотиб олишга қарор қилди. У ота-онасининг банк картасидан фойдаланди. Ўз қилмишининг оқибатини тушунмаган болакай картани ўйин платформасига боғлаб, ота-онасига хабар бермай, ҳар ой турли виртуал нарсаларни харид қила бошлаган.
Бир неча ой ўтгач, ота-она банк карталаридан пул йўқолишини пайқашди, аммо сумма ката бўлмагани учун уларда бу шубҳа туғдирмади. Ҳисобварақ кўчирмасини синчиклаб таҳлил қилгандан кейингина улар пул виртуал товарларга сарфланганини аниқладилар.
Ота-оналар доим эҳтиёт бўлишлари ва карталари қайси платформалар билан боғланганлигини кузатишлари, шунингдек, узларини банк карталари ҳисоб кўчирмаларини мунтазам равишда текширишлари керак.
Бундан ташқари, болалар онлайн платформаларда виртуал маҳсулотларни сотиб олаётганда, сохта дўконлар ва веб-сайтлар каби турли хил фирибгарликларга дуч келиш мумкин. Фирибгарлар расмий ўйин ёки платформа дўконларига ўхшаш сохта веб-сайтлар яратадилар.
Улар виртуал товарларни арзон нархларда таклиф қилишади, лекин тўловдан кейин фойдаланувчилар ҳеч нарса олмайдилар ёки шахсий маълумотларни ўғирланишига олиб келиши мумкин. Интернетда сохта ваучерларни ҳам сотиб олиш хавфи бор. Виртуал товарлар учун сохта кодлар ҳам сотилади, оқибатда улар ишламайдиган ёки ҳаракатсиз бўлиб чиқади.
Кодлар ва калитлар билан фирибгарликлар ҳам мавжуд. Сотувчилар яроқсиз бўлган шубҳали паст нархларда виртуал товарлар учун кодлар ёки калитларни таклиф қилишади.
Ишламайдиган ёки қўшимча тўловларни талаб қиладиган ўйинлар учун "фаоллаштириш калитлари"ни ҳам сотадиган фирибгарлар йўқ эмас.
Шунингдек, улар ўйинларда норасмий афзалликларни ваъда қиладиган сохта "чит-дастурлар"ни сотадилар. Бу дастурларда зарарли дастурлар бўлиши ҳам эхтимолдан холи эмас.
Фойдаланувчилар виртуал товарлар учун тўловни қайтаришни ваъда қиладиган, лекин “тўловни қайтариш” учун олдиндан тўлов ёки шахсий маълумотларни талаб қиладиган фирибгарларга дуч келишлари ҳам мумкин.
Норасмий платформалар ёки қора бозорлар орқали виртуал товарларни сотиб олиш фирибгарликка олиб келиши мумкин, чунки бундай платформалар кўпинча хавфсиз эмас ва сиз ҳақиқий маҳсулотни олишингизга кафолат бермайди.
Бундай харидларни назорат қилиш ва олдини олиш учун ота-оналарга нимани тавсия қилишимиз мумкин?
Аксарият ўйин платформалари ва иловаларида ота-она назорати ўрнатилган. Харид қилиш имкониятини чеклаш ёки фақат тасдиқлаш билан харид қилишга рухсат бериш учун мосламани созланг.
- Android қурилмаларида: Google Play Family Library ва Google Play ота-она назоратидан фойдаланинг. Харид қилиш учун парол ўрнатинг.
- iOS қурилмаларида: харидларни чеклаш ва харидлар учун парол ўрнатиш учун “Экран вақти” функциясидан фойдаланинг. Ўйин платформасидан банк карталарини олиб ташланг ёки қўшманг. Иловалар дўконида ёки ўйин созламаларида барча харидлар учун парол талабларини ёқинг.
Шубҳали ёки исталмаган операцияларни аниқлаш учун ҳисоб кўчирмангизни назорат қилиб туринг.
Фарзандларингиз билан уларнинг сарф-харажатларини назорат қилиш муҳимлиги ҳақида гаплашинг ва бундай холатлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиринг.
Умид қиламизки, бу тавсиялар сизга виртуал товарларнинг исталмаган харидларини назорат қилиш ва олдини олишга ёрдам беради, бу сизга харажатлар ва хавфсизлик устидан кўпроқ назорат қилиш имконини беради.