Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Охирги янгиланиш:  12.Июл.2021 3:37 PM
2245
Банк сирига нигоҳ ташлаймиз
7

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар қандай ҳолатларда тақдим этилади?

  • ваколатли давлат органига: пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ҳолатда
  • прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича
  • давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда
  • судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича

Банк сири кимларга тақдим этилиши мумкин?

  • прокуратура органларига
  • дастлабки тергов, суриштирув органларига
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга
  • давлат солиқ хизмати органларига
  • шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органларига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни мижознинг (вакилнинг) меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига тақдим этилиши мумкинми?

Мижоз (вакил) тўғрисидаги, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар улар мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этсалар,5 кун ичида банк томонидан тақдим этилади.

“Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни - https://lex.uz/docs/41760






Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X