Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Охирги янгиланиш:  02.Авг.2020 3:35 PM
2430
Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз
16

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:

162

1. Банкни ва банк хизматларини танлашда эркинсиз.

162

2. Кредит шартномаси ёки бошқа шартнома ва битимлар билан тўлиқ танишиб чиқмай туриб, уларни имзолаш талабини рад этишга ҳақлисиз.

162

3. Кредит шартномаси тузишда шартнома тузиладиган тилни танлаш ҳуқуқига эгасиз (давлат ёки рус тилларида).

162

4. Кредит шартномаси лойиҳасини банк ташқарисида танишиб чиқиш ва маслаҳатлашиш учун олиб кетишга ҳақлисиз.

162

5. Кредит шартлари ва қиймати, кредит тўловлари ва уни тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар тартиби (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномасида белгиланган томонларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кредит шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар, шунингдек шартномада сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.

162

6. Кредит шартномаси имзоланганидан кейин, бироқ пул маблағлари ҳақиқатда олингунга қадар сиз кредит олишни бирон-бир тўловларсиз воз кечиш ҳуқуқига эгасиз. Банк ходимлари ўз манфаатлари йўлида кредит ёки бошқа банк хизматларини олишда кўмаклашиш учун қўшимча тулов талаб қилишга ҳақли эмас.

162

7. Банк ходимининг хизмат кўрсатиш жараёнидаги қўпол муносабати ва сифатсиз хизмат кўрсатиши юзасидан банк раҳбариятига шикоят қилишга ҳақлисиз.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X