Банк кредитими ёки жойида «Бўлиб тўлаш»?

Охирги янгиланиш:  30.Апр.2021 9:16 PM
1694
Банк кредитими ёки жойида «Бўлиб тўлаш»?
2
Айнан, сиз сотиб олишни ҳоҳлаган мебель, ошхона жиҳозлари, маиший-техника ёки электрон жиҳозлар мўлжалингизга нисбатан қимматроқ бўлса, нима қиласиз? Пулингиз етмай турган қисмига банкдан кредит олиб дўконга қайтасизми ёки сотувчининг тавсиясига амал қилиб жойида “бўлиб тўлаш” таклифини қабул қиласизми?

Бу ҳолатда, ҳоҳ товар ёки пул кўринишида истеъмол кредити расмийлаштирилишидан қатъий назар, эътиборни кўпроқ товар сизга бозор қийматига нисбатан қанчалик қиммат тушаётганига қаратишингизни тавсия этамиз. Келинг, банк ва дўконнинг бу тизимда қандай ишлашини аниқ мисолларда кўриб чиқамиз.

kredit-photo-finlit
Банк кредити

Банк истеъмол кредитлари мамлакатимизнинг барча банклари таклиф этадиган банк хизмати тури бўлиб, улар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини харид қилиш мақсадида ажратилади:

  • маиший-техника, компьютер, радио ва электротехника;
  • мебель ва уй-жой жиҳозлари;
  • дам олиш ва даволаниш масканларига йўлланма;
  • автотранспорт воситаларини сотиб олиш;
  • маросимлар (тўй, юбилей) ўтказиш;

Истеъмол кредити ҳар бир банкнинг ички тартибига асосан ажратилади. Кредит маҳсулот ва хизмат етказиб берувчининг ҳисобварағига пул кўчириш йўли билан ажратилади. Шунингдек, баъзи банклар кредит учун гаров таъминоти (кўчмас ва кўчар мулк, суғурта полиси) талаб этади. Аксарият ҳолларда истеъмол кредитлари учинчи шахснинг (масалан, доимий даромадга эга бўлган ҳамкасбингиз, ўртоғингиз ёки қариндошингиз) кафиллиги остида ажратилади.

Банклар истеъмол кредитларини ўртача 22%-28% ставкаларидан, 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатларда таклиф этади. Баъзи банкларда шартноманинг 20%-25% миқдоригача бошланғич бадал қўйилиши кўзда тутилган. Кредитни сўндириш камайиб бориш тартибида ёки ойма-ой бир хил миқдордаги тўловлар (аннуитет) асосида амалга оширилиши мумкин.

Кредит учун қадай ҳужжатлар тақдим этилади?
  • Ариза;
  • паспорт / идентификация ID-картаси / янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет нусхаси;;
  • олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотнома (сўнгги 12 ойлик, баъзи банкларда сўнгги 6 ойлик);
  • маҳсулот ёки хизмат етказиб берувчи билан имзоланган шартнома;
  • кредит таъминоти ҳужжатлари (учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки гаров мулки).

Истеъмол кредити бўйича барча маълумотларни банкларнинг веб-сайтидан топишингиз, кредит бўйича барча ҳаражатларни кредит калькулятори ёрдамида онлайн ҳисоблашингиз мумкин. Баъзи банкларнинг веб-сайти орқали истеъмол кредити учун онлайн ариза топширишингиз ҳам мумкин.

Шу ўринда айтиш жоизки, сизга кичик миқдорда кредит зарур бўлса, овердрафт кредитини ёки банк кредит картасини расмийлаштириш имкониятингиз ҳам мавжуд. Ўз навбатида, бундай кредитларнинг фоизлари ва кредит шартлари истеъмол кредити шартларидан тубдан фарқ қилиши мумкин.

Дўконда “Бўлиб-бўлиб тўлаш”

Ҳозирги кунда, кўчаларда “Маҳсулотлар бўлиб тўлашга кредитга берилади” мазмунидаги эълон ва рекламаларга кўзимиз тез-тез тушади. Бунда, Creditasia.uz, Texnomart.uz, Mediapark.uz, Easymarket.uz, Crediton.uz каби электрон дўконлар истеъмол кредитларини тез, осон ва масофадан туриб расмийлаштирилишини тарғиб қилган ҳолда сиздан фақатгина:

  • паспортингиз нусхаси;
  • иш жойингиздан ойлик даромадингиз тўғрисидаги маълумотномани талаб этадилар.

Истеъмолчи ўзига жалб этувчи бундай таклифга осонгина кўниши мумкин. Келинг, бугунги кунда бозор нархи 3,5 млн. сўмлик Artel HD341FN музлаткичини кредит ва “бўлиб-бўлиб тўлаш”га сотиб олинганда музлаткичнинг асл баҳоси қанчага тушишини амалий ҳисоб-китобларда кўриб чиқамиз.

credite-finlituz2

Демак, дўкондан “бўлиб-бўлиб тўлаш”га олган маҳсулотингиз кредитга нисбатан анча қимматга тушади.

Умуман олганда, сиз ўзингиз учун бозорда энг яхши маҳсулотни танлаб-танлаб сотиб олганингиз каби банкни ва таклиф этилаётган кредит турини энг маъқулини танлашга ҳақлисиз.

Сизга мақбул танлов қилишингизда кўмаклашдик деб умид қиламиз.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Пенсионерлар учун кредитлар

Пенсионерлар учун кредитлар

Кредит тарихи

Кредит тарихи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X