Халқаро инвестицион позиция

Охирги янгиланиш:  09.Окт.2020 7:20 PM
1228
Халқаро инвестицион позиция
6

Халқаро инвестицион позиция – мамлакатнинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан молиявий ҳолатини белгиловчи муҳим кўрсаткич бўлиб, хорижий активлари (чет элдаги пул маблағлари, мол-мулклар, берилган қарзлар, банкдаги омонатларва бошқалар) ва бошқа давлатлар олдидаги мажбуриятларини (хорижликларнинг мамлакатдаги пул маблағлари, уларнинг мол-мулклари, олинган қарзлар, банкдаги омонатлар ва бошқалар) ўз ичига олади.

Мамлакат халқаро инвестицион позицияси турли секторларининг (давлат, хусусий ва бошқа секторларнинг) актив ва мажбуриятларга бўлиниб, тўғридан-тўғри инвестициялар, портфель инвестициялари, бошқа инвестициялар бўйича қолдиқларни ўзида акс эттиради. Ўз навбатида, резерв активлари бўйича қолдиқлари (мажбуриятлар қисмида муқобилига эга бўлмагани учун) фақатгина активлар қисмида кўрсатилади.

Соф халқаро инвестицион позиция (СХИП) – ташқи активлар ва мажбуриятларни солиштирган ҳолда, мамлакатни “соф кредитор” ёки “соф қарздор” эканлигини кўрсатади.

Мисол учун, манфий СХИП, давлатни “соф қарздор”лигини билдириб, хорижий давлатларнинг маҳаллий давлатдаги активлари, маҳаллий мамлакатнинг хорижий активларидан кўплигини англатади. Аксинча, ижобий СХИП маҳаллий давлатни “соф кредитор”лигини билдириб, маҳаллий давлатнинг хорижий активлари, хорижий давлатларнинг маҳаллий мамлакатдаги активларидан зиёдлигини кўрсатади.

Халқаро инвестицион позиция тўлов баланси ҳисоботи билан биргаликда маҳаллий иқтисодиётнинг халқаро ҳисоблар тўпламини акс эттиради. Жаҳон амалиётида бу кўрсаткич, асосан Марказий банк ёки Статистика қўмитаси томонидан ҳар чоракда фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилинади.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Тўлов баланси ҳақида нималарни биласиз?

Тўлов баланси ҳақида нималарни биласиз?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X