Банк ячейкаси нима у ва унда нима сақлаш мумкин?

Охирги янгиланиш:  27.Янв.2021 3:04 PM
509
Банк ячейкаси нима у ва унда нима сақлаш мумкин?
4

Таътил, узоқ муддатли иш сафарига кетаётганингизда ёки шунчаки, уйингиздаги қимматбаҳо буюмларнинг, моддий қимматликларнинг хавфсизлиги учун шахсий банк ячейкалари (сейфли, депозитли) ва сейфлардан фойдаланишингиз мумкин.

Нима учун банк ячейкаси фойдали бўлиши мумкин?

Мантиқан олиб қараганда, банк ячейкаларида моддий қимматликлар ва пул маблағларини сақлаш сизга даромад (фоизли даромад) олиб келмайди. Лекин шахсий банк ячейкаларидан пул маблағларини сақлаш ва йирик амалиётларни, масалан уй-жой олди-сотдиси вақтида фойдаланганда хавсизлик тўлиқ таъминланади.

Банк ячейкасининг асосий афзалликларидан бири унинг хавфсизлигида ҳисобланади. Банклар кўп босқичли ҳимоя тизимига эга. Банк ячейкаси – бу металл сейф бўлиб, у зирҳли эшик, қўриқлаш тизими, сигнализация ва видеокузатув билан жиҳозланган хонада ҳимояланади.

Моддий қимматликларни ячейкада қанча вақт сақлаш мумкин?

Ячейкани исталган вақтгача ижарага олиш мумкин. Одатда шартнома узайтириш (пролонгация қилиш) имкони билан аниқ муддатда тузилади.

Муҳим! Баъзи банкларда ижара тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлик (3 ойдан ортиқ) шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин. Банк ячейкаси хизматидан фойдаланишдан олдин шартнома шартларини диққат билан ўрганишингиз керак.

Моддий қимматликларни сақлаш хизмати нархи қандай?

Банк ячейкасини ижарага олиш миқдори узунлик, кенглик ва чуқурлик каби параметрлар асосида аниқланади. Ячейка ҳажми қанча катта бўлса, ижара ҳақи шунча қиммат бўлади. Ўртача, банк ячейка ойига 5 000 сўмдан 112 000 сўмгача туради.

Банк ячейкада нималарни сақлаш мумкин?

Банк ячейкасида пул, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, заргарлик буюмлари, ҳужжатлар ва бошқа бойликлар (ёнувчан, заҳарли ва бошқа моддалар бундан мустасно, уларни сақлаш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланади) сақлашингиз мумкин.

Банк ячейкасидаги моддий қимматликларни бутлиги ва сейф дахлсизлиги бўйича тўлиқ жавобгарликни банк ўз зиммасига олади, шунингдек мижоз бўйича банк сири маълумотларини ошкор этмасликни кафолатлайди.

Муҳим! Мижоз томонидан банк ячейкасининг калитини йўқотиш (қайтармаслик) ёки мижознинг айби билан банк ячейкасига зарар етказилганлиги учун жарима ундирилади.

Банк ячейкаси хизматидан қандай фойдаланиш мумкин?

  1. Биринчи навбатда, ариза беришингиз зарур. Бунинг учун сизга идентификация ҳужжатлари (масалан, паспорт нусхаси) керак бўлади. Кўпгина банкларнинг веб-сайтларида сиз онлайн ариза топширишингиз мумкин. Аризани кўриб чиқиб, банк ходимлари тўлиқ маълумот бериш учун сиз билан боғланадилар.
  2. Банк ячейкаси ҳажми ва сақлаш муддатини танланг.
  3. Банк ячейкасини танлагандан сўнг, ҳажми, ижара муддати ва тўлов суммаси кўрсатилган шартнома тузилади.
  4. Сизга банк ячейкаси калити берилади. Иккинчи калит банкда қолади.
  5. Банк ячейкасига бирор нарса қўйиш ёки ундан бирор нарса олиш учун сиз банк ходими билан бирга омборга кирасиз. Ячейкани очиш учун ходим ўз калити ва сиз ўз калитингизни ишлатасиз.
  6. Сўнгра, моддий қимматликларни банк ячейкасига жойлаштиришингиз учун банк ходими сизни омборхонада қолдиради.
  7. Шундан сўнг, сиз банк ячейкасини ўз калитингиз билан ва ходим ўзининг калити билан ёпади.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?
61

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Омонат фоизларини поғонали ҳисоблаш: у ўзи нима ва қандай ҳисобланади?
47

Омонат фоизларини поғонали ҳисоблаш: у ўзи нима ва қандай ҳисобланади?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?
40

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X