Жисмоний шахслар учун тижорат банкларининг молиявий хизматлари бўйича Bankxizmatlari.uz ахборот портали

Охирги янгиланиш:  22.Фев.2022 11:14 AM
932
Жисмоний шахслар учун тижорат банкларининг молиявий хизматлари бўйича Bankxizmatlari.uz ахборот портали
2

Тижорат банкларининг мақбул ҳамда фойдали маҳсулот ва хизматларини танлаш бўйича оқилона қарорлар қабул қилиш имкониятларини яратиш мақсадида молиявий хизматлар истеъмолчилари учун Bankxizmatlari.uz ахборот портали ишга туширилди.

Ахборот портали фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, депозитлар, валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни таққослаш имкониятини беради.

Ахборот портали қандай ишлайди?

Ушбу портал сизга тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган банк хизматларининг кенг танловини тезда фарқлашга ва энг қисқа вақт ичида ўзингиз учун фойдали бўлган қарорни қабул қилишга ёрдам беради.

1 қадам: Тоифани танланг

Ушбу тизим айнан сизга керакли бўлган банк маҳсулоти/хизматини топишга ёрдам беради.

2 қадам: Шартларни киритинг

Порталда турли тоифадаги банк хизматларини солиштириш имконияти мавжуд.

3 қадам: Турли вариантлар бўйича таклиф этиладиган маълумотларни таққосланг

Истеъмолчиларда белгиланган мезонлар бўйича молиявий хизматларни танлаш имконияти мавжуд. Бунга банк омонатларини фоиз ставкаси бўйича саралаш, кредитларни фоиз ставкаси ва сўндириш муддати бўйича танлаш мисол бўлиши мумкин.

Қайси банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича маълумотни ўрганиш мумкин?

  • Омонатлар
  • Банк карталари
  • Кредитлар
  • Халқаро пул ўтказмалари
  • Валюта курслари

Ахборот порталининг афзаллиги нимада?

  • Доимий равишда янгиланиб бориладиган тўлиқ маълумотлар базаси;
  • Таққослашнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги;
  • Танланган шартлар ва мақсадлар асосида истеъмолчи учун мақбул бўлган молиявий хизматни танлаш;
  • Ҳозирги кун учун энг яхши таклифлар.

Маълумотлар тижорат банкларининг турли хилдаги таклифлари асосида тақдим этилади.





Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Тижорат банклари

Тижорат банклари

Марказий банк

Марказий банк

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X