Марказий банк

Охирги янгиланиш:  01.Авг.2020 12:27 AM
10731
Марказий банк
30

Марказий банк нима?

Марказий банк – мамлакатдаги нарх даражаси, банк тизимининг барқарорлиги ҳамда тўлов тизимининг барқарор фаолияти учун масъул бўлган муассасадир. Бунинг учун Марказий банк пул-кредит сиёсатини олиб боради, тижорат банклар, тўлов ташкилотлар, ҳамда бир неча нобанк кредит ташкилотлар (МКТ, ломбарлардлар ва бошқалар) фаолиятини лицензиялайди, тартибга солади ва назорат қилади.

Баъзан мамлакатларда мега-тартибга солувчи (мега-регулятор) бўлган марказий банклар мавжуд ва улар суғурта бозорини ҳамда молия бозорининг бошқа сегментларини ҳам тартибга солади.

Марказий банк тижорат банкларининг амалиётларини амалга ошириш, яъни жисмоний ва юридик шахсларга кредит, уларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш, шунингдек учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш, банклар капиталлари ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Марказий банкларнинг келиб чиқиш тарихи

Марказий банкларнинг ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, уларнинг келиб чиқиши хусусий банкларга берилган имтиёзда, яъни пул босиб чиқаришда (пул эмиссияси) намоён бўлган.

Иқтисодий ривожланишнинг дастлабки босқичларида марказий (эмитент) ва тижорат банклари ўртасида фарқ бўлмаган, лекин пул-кредит тизими ривожлангани сари бир неча йирик тижорат банкларида банкнот эмиссиясини марказлаштириш жараёни юз берган, натижада банкнотларни чиқариш монопол ҳуқуқи битта банкка тегишли бўлиб қолган.

Марказий банкларнинг пайдо бўлиши ХIХ асрнинг ўрталарига ва ХХ асрнинг бошларига тўғри келади, чунки бу даврда кўпчилик ҳукуматлар муомаладаги пул масаласини назорат қилиш муайян банклар бўйнида бўлишни қонунлаштирган.

Марказий банк биринчи марта қаерда ва қачон пайдо бўлганини айтиш қийин. Айрим иқтисодчилар марказий банкнинг вазифаларини биринчи бўлиб бажарган банкнинг ташкил топган санаси деб ҳисоблайдилар. Бу мезонга Риксбанк (Швеция банки бўлиб, 1668-йилда ташкил этилган) мос келади. Англия банки 1694-йилда ташкил топган. Франция банки эса 1800-йилда.

Анъанага кўра, марказий банкнинг 4 та асосий вазифаси бор. Марказий банк:

а) мамлакатнинг эмиссион маркази, яъни банкнотлар чиқаришнинг монопол ҳуқуқига эга;

б) банклар банки, яъни компания ва муассасалар билан эмас, балки асосан ушбу мамлакат банклари билан операцияларни амалга ошириши: миллий кредит тизимини зарур стандартлаш ва профессионаллик даражасини сақлаган ҳолда уларнинг касса захираларини қонун билан белгиланган миқдорда сақлаш, уларга кредит бериш (охирги кредитор инстанцияси), назорат қилиш.

в) мамлакатнинг асосий ҳисоб-китоб маркази. Бу дегани, бошқа банклар ўртасида ўзаро талаблари ва мажбуриятларининг ҳисоб-китоби (клиринг) асосида нақд пулсиз операцияларини амалга оширишда воситачи вазифасини бажаради;

г) пул-кредит сиёсати орқали иқтисодиётни тартибга солувчи орган.

Тартибга солиш функцияси - пул муомаласини тартибга солишдир. Бунга нақд ва нақдсиз пул эмиссиясини камайтириш ёки кўпайтириш ва дисконт сиёсати, минимал захиралар сиёсати, очиқ бозор, валюта сиёсати орқали эришилади.
14

Тартибга солиш функцияси назорат функцияси билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, минимал захира сиёсатини ўтказишда, Марказий банк муайян банкнинг ҳолати ҳақида кенг маълумот олади.

Назорат функциясига банкнинг банк тизими таркибининг сифат талабларига мувофиқлигини аниқлаш киради, яъни кредит муассасаларини миллий банк бозорига қабул қилиш тартиби. Бундан ташқари, бунга кредит муассасалари учун зарур иқтисодий коеффициентлар ва меъёрлар ишлаб чиқиш ҳамда уларга амал қилишни назорат қилиш киради.

Иқтисодий нормативлар – Марказий банк томонидан белгиланадиган пул айланмасини бошқариш ва банк фаолиятини тартибга солиш учун нормативлардир. Масалан, уларга мажбурий захира меъёри, ликвидлик коэффиценти, капиталнинг етарлилиги ва бошқалар киради.

Миллатлараро марказий банклар ҳам мавжуд, масалан Европа марказий банки.

Европа марказий банки - евро ҳудудининг марказий банки ҳисобланади. 1998 йил 1 июнда ташкил топган. Унинг штаб-квартираси (қароргохи) Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида жойлашган. Унинг бошқарув органи таркибига Европа иттифоқига аъзо бўлган барча давлатларнинг вакиллари киради. Банк Европа иттифоқининг бошқа органларидан бутунлай мустақил.

Капитал ташкил этиш шаклига кўра марказий банклар қуйидагиларга бўлинади: давлат, акционер, аралаш.
15

Давлат марказий банкларида капитал давлат ҳисобидан шакллантирилган (масалан, банк ташкил этилган пайтида, Германия федерал банки каби, ёки Буюк Британия ва Франция Марказий банки каби, давлат, мавжуд бўлган тижорат банкни миллийлаштирганидан кейин).

Акционерлик марказий банкларда капитал акциядорлар ҳисобидан шаклланади (масалан, АҚШ Федерал захира тизимининг капитали тижорат акциядорлик банклар ҳисобидан шаклланган).

Аралаш марказий банкларда капиталнинг бир қисми давлат томонидан, қолган қисми эса хусусий акциядорлар томонидан шаклланади (масалан, Япония банкида давлат 55% акцияларга эгалик қилади).

Турли мамлакатларда марказий банкларнинг номлари учун турли атамалар ишлатилади: марказий, давлат, захира, миллий ва бошқалар:
  • “Миллий банк” номи Абхазия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Украина ва Швейцарияларда қабул қилинган;
  • “Марказий банк” - Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистонда;
  • “Халқ банки” – Болгария ва Хитойда;
  • “Банк” номининг ўзи - Исроил (Исроил банки), Канада, Литва, Латвия, Эстония ва Японияда.
  • ёки, Сингапурнинг пул-кредит бошқармаси, Австралия захира банки, АҚШ Федерал захира тизими ва бошқалар.

Қизиқарли!!! Федерал захира тизими (Federal Reserve System, ФЗТ, Федерал захира, FED) – 1913 йил 23 декабрда Америка Қўшма Штатлари марказий банкнининг вазифаларини бажариш ва тижорат банк тизими устидан марказлаштирилган назоратни амалга ошириш учун махсус яратилган мустақил федерал агентлигидир. Федерал захира тизимига йирик шаҳарларда жойлашган 12 та федерал захира банклари киради.

Ўзбекистон Марказий банки

2

Ўзбекистон Марказий банкининг дастлабки номи Ўзбекистон ССР Давлат банки бўлган ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатган.

Сўнгра 1991 йил 30 сентябрда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки деб номланган.

Ўзбекистон Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари, ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тамойилларини белгиловчи ҳужжатлари бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (ХХV боб, 124-модда), «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун ва бошқа расмий қонун ҳужжатларидир.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки таркибига қуйидагилар киради:

  • Марказий банкнинг 14 та ҳудудий бош бошқармалари, шу жумладан ўн иккита ҳудудий бош бошқармалар, Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича асосий территориал бошқармаси;
  • 10 та тасарруфдаги ташкилотлар.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Марказий банк

Марказий банк

Тижорат банклари

Тижорат банклари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X